Бухгалтерлик ҳисоб-китобларини акс эттирувчи ҳужжатлар деганда бевосита юз берган хўжалик операциясини акс эттирмайдиган, лекинда у ёки бу кўрсаткични, қарзни топиш учун бухгалтер томонидан тузилган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга мисол қилиб солиқлар ҳисоб-китобларини, мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобларини, амортизацияни аниқлаш ҳисоб-китобларини келтириш мумкин.
Тузиш тартибига кўра бухгалтерия ҳисобида ишлатиладиган ҳужжатлар блшланғич ва йиғма ҳужжатларга бўлинади.
Бошланғич ҳужжатлар деб хўжалик операцияси содир бўлган вақтда тузилган ҳужжатлар тушунилади. Барча гувоҳлик берувчи ҳужжатлар бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Йиғма ҳужжатлар деганда бошланғич ҳужжатлар асосида тузилган ва уларнинг маълумотларини маълум давр учун жамлаб берадиган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга моддий ҳисоботлар, аванс ҳисоботлари, товар-пул ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар киради.
Акс эттириш усулларига кўра бухгалтерия ҳужжатлари бир маротаба юз берган ва кўп маротаба юз берган операцияларни акс эттирадиган ҳужжатларга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган хужжатлар
1.Гувоҳлик берувчи
2.Фармойиш берувчи
3.Фармойиш ва гувоҳлик берувчи
4.Бухгалтерлик ҳисоб-китоби
Мақсадига кўра
1.Бошланғич хужжатлар
2.Йиғма хужжатлар
Тузиш тартибига кўра
1.Бир маротабалик операцияларни акс эттирувчи хужжатлар
2.Кўп маротабалик операцияларни акс эттирувчи хужжатлар
Акс эттириш усулига кўра
1.Ички хужжатлар
2.Ташқи хужжатлар
Тузилган жойига кўра
1.Қўлда тузилган
2.Компьютерларда тузилган
Тузиш усулига кўра
Do'stlaringiz bilan baham: |