К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Ўз –ўзини синаш учун тестлар


Download 0.73 Mb.
bet37/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ўз –ўзини синаш учун тестлар





  1. Қуйидагиларнинг қайси бири ҳужжатнинг мажбурий реквизитига кирмайди?

а) Номи
б) Рақами
в) Баланс моддаси рақами
г) Тузилган санаси


2. Ҳужжатлар айланишини тўғри ташкил этилганлигига ким жавобгар?
а) Бош бухгалтер б) Раҳбар
в) Раҳбар муовини г) Кассир


3.Тўлов талабномаси қайси гуруҳ ҳужжатларга киради
а) Гувоҳлик берувчи ҳужжатларга б) Фармойиш берувчи ҳужжатларга
в) Бухгалтерлик ҳисоб-китобларини акс эттирувчи ҳужжатларга
г) Йиғма ҳужжатларга
2.6.Инвентаризация
Бухгалтерия ҳисобида унинг маълумотларини тўғрилигини, корхона активларини ҳақиқий ҳолатини, моддий жавобгар шахсларнинг ўз функцияларини сидқидилдан виждонан бажараётгалигини, мулкни талон-тарож қилинмаганлигини билиш мақсадида «инвентаризация» номини олган усул ишлатилади.
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоб объектларини инвентаризация қилиш тартиби махсус 19- сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш» билан регламентлаштирилган. Ушбу стандартга мувофиқ инвентаризациянинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Режали инвентаризация – бу корхонанинг моддий жавобгар шахсларни навбатдаги меҳнат таътилига чиқариш режасига кўра ўтқазиладиган инвентаризация.

  • Режадан ташқари инвентаризация – бу кўзда тутилмаган ҳолларда, масалан фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда (ўғрилик,тошқин ва шу каби ҳодисалар содир бўлганда) ўтқазиладиган инвентаризация.

Инвентаризациянинг характерли хусусиятлари:

  • Инвентаризация тўсатдан ўтқазилади, яъни моддий жавобгар шахс уни ўтқазилиши тўғрисида олдиндан хабар топмаслиги лозим.

  • Инвентаризация раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланган доимий харакатдаги ва ишчи инвентаризация комиссиялари томонидан ўтқазилади, ушбу комиссияга моддий жавобгар шахс албатта киритилади.

  • Инвентаризация маълум муддатга ўтқазилади, унинг бошланиш ва тугаш вақти буйруқда ёки фармойишда кўрсатилган бўлиши керак.

  • Инвентаризацияни ўтқазиш белгиланган тартибда ва усулларда амалга оширилади.

  • Инвентаризация натижалари махсус саноқ ва таққошлаш далолатномалари билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг БХМС ларига мувофиқ корхона активларини режали инветаризация қилишда қуйидаги муддатлар белгиланган:




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling