К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситалар
- Қимматбаҳо металлар
- Ўз –ўзини синаш учун тестлар
- Хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб жараёнининг охирги босқичи бўлиб ҳисобот ҳисобланади.
Инвентаризациянинг натижасида ҳисоб маълумотларидан четланишлар аниқланиши мумкин. Бундай четланишлар бўлиб камомад ва ортиқчалар ҳисобланади. Аниқланган камомадлар нинг белгиланган меъёрлардан ташқариси моддий жавобгар шахслардан қонун доирасида ўндирилиб олинади. Аниқланган ортиқчалар корхонанинг даромадига олинади. Ўз –ўзини синаш учун тестларБир йилда моддий жавобгар шахслар икки марта алмашди, бу уларнинг меҳнат таътилига тааллуқли эмас.Қандай инвентаризация тури ўтқазилган? а) Режали б) Режадан ташқари в) Фавқулотдаги г) Мажбурий 2. Инвентаризация олдидан омбор мудирига уни ўтқазилиши тўғрисида бир кун олдин хабар топди. Инвентаризацияни ўтқазишнинг қайси хусусияти бузилган? а) Этика б) Тўсатдан ўтқазилиши в) Раҳбарлик хусусияти г) Қариндошлик хусусияти 3.Аниқланган ортиқчани бухгалтер харажатларни камайтирилишига олиб борди. У бухгалтерия ҳисобининг қайси тамойилини бузди? а) Ҳисоблаш тамойилини б) Консерватизм тамойилини в) Баҳолаш тамойилини г) Икки ёқлама ёзиш тамойилини 4. 3-тестда келтирилган холатда ортиқчани бухгалтер кандай счетга олиб бориши керак эди? а) Харажатлар счетига б) Даромадлар счетига в) Активлар счетига г) Мажбуриятлар счетига 2.7.Молиявий ҳисобот Хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб жараёнининг охирги босқичи бўлиб ҳисобот ҳисобланади.Ҳисобот – бу маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини пулда белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули. Молиявий ҳисобот –бу корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот шакллари мажмуаси. Молиявий ҳисобот давлат аҳамиятига молик бухгалтерия хужжатлари тизими ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг турлари, таркиби, шакллари, тайёрланиши ва тақдим этилиши Молия Вазирлиги томонидан белгиланган Қоидалар ва Низомга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу хужжатларга асосан молиявий ҳисобот чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларга бўлинади. Уларда маълумотлар йил бошидан ўсиб бориш тартибида кўрсатилади ва мос равишда чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик фаолият натижаларини кўрсатади. Молиявий ҳисоботлар шаклларини тўлдириш Тартибига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг таркиби ҳисобот даврлари бўйича ўз ичига қуйидаги ҳисобот шаклларини олади:
Йиллик молиявий ҳисоботга қуйидаги иловалар қилинади: Молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларига таъсир қилган омилларни ўзида баён этувчи тушунтириш хати ва ҳисоботнинг айрим моддалари бўйича тавсифли жадваллар; Молиявий ҳисобот бўйича олинган холис аудиторлик хулосаси Молиявий ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари ва соф фойдани тақсимлаш бўйича қарор; Келгуси йил учун ҳисоб сиёсати. Кичик бизнес корхоналарида молиявий ҳисобот шакллари фақат йил якуни бўйича тузилади. Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари уч қисмдан иборат бўлади: Титул қисми – унда ҳисоботнинг номи, корхонанинг номи, адреси, банк реквизитлари, турли белгилари бўйича берилган статистик кодлари кўрсатилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling