К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


- чизма. Компьютерлаштирилган шаклда ҳисоб маълумотларини жамлаш тартиби


Download 0.73 Mb.
bet46/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   264
Bog'liq
Булим-1

11- чизма. Компьютерлаштирилган шаклда ҳисоб маълумотларини жамлаш тартиби


5.Карточкалар - булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ва алоҳида ҳисоб варақалари сифатида қалин қоғозга ёки картон қоғозга типографик усулда маълум шаклда тайёрланган регистрлар. Уларга мисол этиб омбор ҳисоби карточкасини, ходимнинг шахсий счети карточкасини, автомобиллар иши ҳисоби карточкасини ва бошқаларни келтириш мумкин.
6.Машинограммалар - булар замонавий компьютерларда тегишли алгоритмлар ва дастурлар асосида шаклланган аналитик ва синтетик ҳисоб, шунингдек молиявий ҳисобот регистрлари. Машинограммалар бухгалтерия ҳисобининг компьютерлаштирилган шаклини асосини ташкил этади.
Турли ҳисоб регистрларига асосланган бухгалтерия ҳисобининг турли шаклида маълумотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлаш ўзига хос хусусиятларга эга (8,9,10,11- чизмаларга қаранг). Шунинг билан бирга барча ҳисоб шаклларида маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва жамлаш қуйидаги умумий кетма кетликда амалга оширилади :
1.Барча юз берган ва тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилган хўжалик операциялари счетларга очилган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларида (ҳисоботлар, қайдномалар, журнал-ордерлар, мемориал -ордерлар) хронолигик тарзда қайд этилади. Кўп марталаб юз берадиган операциялар дастлаб жамловчи қайдномаларга ўтқазилади, уларнинг жамланган маълумотлари эса ой охирида журнал-ордерларга (мемориал-ордерларга, аналитик ҳисоб машинограммаларига ) ўтқазилади.
2.Журнал-ордерлар, мемориал-ордерлар, аналитик ҳисоб машинограммалари, қайдномаларнинг йиғма маълумотлари Бош китобга ўтқазилади.
3.Бош китоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари тузилади.
Кичик тадбиркорлик субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритишда соддалаштирилган шаклни қўллаш рухсат этилган. Ўзбекистон Республикасида ушбу ҳисоб шаклининг регистрлари, уларни тузиш тартиби 20-сон БХМС билан белгиланган. Бошқа турдаги корхоналар бухгалтерия ҳисобини ўзларининг ҳисоб сиёсатларида кўрсатилган шаклда олиб борадилар.


Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари





  1. Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling