К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet54/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Хусусий асосий воситалар – бу корхона балансига киритилган ўз асосий воситалари ва узоқ муддатга ижарага олинган (лизингга олинган) асосий воситалар.
Жорий ижарага олинган асосий воситалар – бу ўзга корхоналардан вақтинчалик (бир йилгача) пул тўлаш шарти билан ижарага фойдаланиб туриш учун олинган асосий воситалар.
Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар – бу бир йилдан кўп муддатга шартнома асосида бошқа корхоналардан ижарага олинган асосий воситалар.


Асосий воситаларни баҳолаш. БҲМС № 5 асосий воситаларни баҳолашда қўйидаги қиймат турларидан фойдаланишни кузда тутади.
Бошланғич қийматбу асосий воситаларнинг ҳисоб қиймати бўлиб, ўз ичига сотиб олиш баҳоси, шунингдек ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж, ўргатиш, сафар, божхона харажатларини ва қўшилган қиймат солиғини олади. Асосий воситалар ушбу қиймати бўйича корхонада бутун хизмат муддати даврида ҳисобда туради.
Тикланган қийматбу асосий воситаларнинг қайта баҳолаш, кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилингандан кейинги қиймати. Бу қиймат вақтинчалик бўлиб, қўшимча қилинган харажатлар ва қайта баҳолаш натижаси асосий воситалар қийматига киритилгач бошланғич қиймат бўлиб қолаверади.
Қолдик қийматбу асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ва жамланган эскириш суммаси ўртасидаги фарқи. Бу қийматни баланс қиймати ҳам деб атайдилар, чунки айнан шу қийматда асосий воситалар корхонанинг балансида акс эттирилади.
Сотиш қиймати – бу асосий воситаларнинг сотиш вақтида сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида келишилган шартномавий қиймат.
Асосий воситалар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Асосий воситалар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисобга олиш;

  • Асосий воситалар амортизацияси (эскириши) ни белгиланган усул ва меъёрлар бўйича тўғри ҳисоблаш;

  • Асосий воситаларни Солиқ Кодексига мувофиқ солиқга тортилишини таъминлаш;

  • Асосий воситаларнинг бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;

  • Мавжуд асосий воситалардан унумли фойдаланиш, бунинг учун уларни ишсиз туриб қолишларига йўл қўймаслик, кераксиз асосий воситаларни ижарага бериш, ликвидация килиш, бепул бериш ёки сотиш натижаларини тўғри ҳисобга олиш;

  • Асосий воситаларга қилинган қўшимча харажатларни (капитал қуйилмаларни, жорий ва капитал таъмирлаш харажатларини) тўғри ҳисобга олиш, уларни ўз вақтида мақсадига қараб асосий воситаларнинг қийматига ёки корхона харажатларига киритиш;

  • Асосий воситалар бўйича лизинг операцияларини тўғри расмийлаштириш ва ҳисобга олиш;

  • Асосий воситалар ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тўғри тузиш ва тегишли органларга ўз вақтида тақдим этиш.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling