К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Асосий воситаларни амортизацияси ( эскириши ) нинг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet62/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   264
Bog'liq
Булим-1

4.1.5. Асосий воситаларни амортизацияси ( эскириши ) нинг ҳисоби.

Асосий воситаларнинг амортизацияси (эскириши) ни ҳисобга олишда қуйидаги атама ва тушунчалар муҳим рол ўйнайди.


Амортизация – бу асосий воситаларнинг амартизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати ичида янги яратилган маҳсулот ( иш, хизмат ) қийматига киритиш ( БХМС №5, п.9).
Эскириш –бу асосий воситанинг белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган амартизация суммаси.
Амортизацияланадиган қиймат - асосий воситанинг бошланғич қийматидан кўзда тутилаётган ликвидацион қийматни чегиргандан кейин қолган қиймат
( БХМС № 5, п.8).


Ликвидацион қиймат - бу асосий воситаларни фойдали хизмат муддати охирида ликвидация қилиш чоғида вужудга келадиган активларнинг уларни олишга кетган ликвидация харажатлари чегириб ташлангандан кейин қолган қиймати( БХМС № 5,п.14). Асосий воситаларни ликвидацияси натижасида олинадиган активларга хом-ашё ва материаллар, инвентарлар, эҳтиёт қисмлар, товарлар сифатида тан олинган, баҳоланган ва қабул қилинган моддий бойликлар киради.


Ликвидация харажатлари – асосий воситаларни бузиш учун сарфланган моддий, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғурта органларига ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизмат харажатлари мажмуаси.
Собиқ ҳисоб таълимоти ва амалиётида асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини аниқлашда ликвидацион қиймат эътиборга олинмас эди. БХМС № 5 «Асосий воситалар» республикада биринчи марта амортизацияланадиган қийматни аниқлашда асосий воситаларни кўзда тутилиши мумкин бўлган ликвидацион қийматини ҳисобга олиш тартибини белгилади. Ликвидацион қийматни кўзда тутиш мумкин бўлган миқдорини БХМС га мувофиқ, корхонанинг ўзи мустақил асосий воситаларни қабул қилиб олиш вақтида белгилаши мумкин. Ликвидацион қийматни кўзда тутиш мажбурий ҳисобланмайди. Шунинг учун бу қиймат бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бевосита унинг бошланғич қийматидан иборат бўлади.
БХМС № 5 «Асосий воситалар»га мувофиқ асосий воситаларни йиллик амортизация (эскириш) суммаси (Ас) қўйидагича аниқланади:

  • Қолдиқ қиймат кўзда тутилган асосий воситалар бўйича

Бошланғич қиймат – Ликвидацион қиймат


Ас = ------------------------------------------------------------- (1)
Хизмат муддати

  • Қолдиқ қиймат кўзда тутилмаган асосий воситалар бўйича

Бошланғич қиймат


Ас = ------------------------------ (2)
Хизмат муддати

Барча асосий воситалар бўйича ликвидацион қийматни белгиланган миқдорлари ёки уларни белгиланмаганлиги ҳам корхоналарнинг буйруқ билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатларида тўлиқ ўз аксини топиши лозим.


Ҳисоб сиёсатида асосий воситалар бўйича фойдали хизмат муддати ичида жамланиб борувчи амортизацияни (эскиришни) ҳисоблаш усуллари ҳам белгилаб олинган бўлиши керак.
БХМС №5 «Асосий воситалар» га мувофиқ (п.23,24) жамланган амортизация (эскириш) ни ҳисоблаш қўйидаги усуллар бўйича амалга оширилиши мумкин:

  • Бир маромда ҳисоблаш;

  • Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш;

  • Хизмат йиллари йиғиндисига пропорционал ҳисоблаш (кумулятив усул);

  • Камайиб борувчи қолдиқ қийматдан ҳисоблаш.

Ҳисоб сиёсатида амортизация (эскириш) ни ҳисоблашнинг у ёки бу усулини доимий тарзда танлаб олиш ёки ҳар тўртта усулни бир вақтнинг ўзида у ёки бу асосий воситалар бўйича белгилаб олиш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу усулларни қўллашда амортизация (эскириш) суммаси турлича бўлиши ва у Солиқ Кодексида кўзда тутилган бир маромда ҳисоблаб чиқилдан миқдордан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Шунинг ҳисоб сиёсатида кам ёки кўп ҳисобланган амортизация (эскириш) суммасини солиқга тортиш жиҳатлари ҳам аниқ белгилаб олинган бўлиши лозим.
Амортизация (эскириш) ни ҳисоблаш усулларининг мохиятини, уларнинг солик солиш базасига таъсирини қўйидаги мисол асосида кўриб чиқайлик. Айтайлик, автомашинанинг бошланғич қиймати – 1000000 сўм, корхона томонидан кўзда тутилган ликвидацион қиймат – 100000 сўм, хизмат муддати – 5 йил, йиллик эскириш меъёри – 20%. Техник паспортида хизмат муддати даврида кўзда тутилган иш ҳажми (соатларда) – 10000 соат. Машинанинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоб маълумотлари бўйича 1-йилда – 2000 соат, 2-йилда – 3000 соат, 3-йилда – 2500 соат, 4-йилда – 1500 соат, 5-йилда – 1000 соат.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling