Асосий воситаларни бепул олишнинг ҳисоби. Асосий воситалар юқори ташкилотдан, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул келиб тушиши ҳам мумкин. Бундай асосий воситалар шартномалар, счёт-фактуралар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида бепул олинган асосий воситаларга қўйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 8530 «Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулк»
Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш харажатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қўйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Дебет 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар»
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида кирим қилишнинг ҳисоби. Таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси) га асосан таъсисчилардан қабул қилинган асосий воситалар счет-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қўйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари»
Чет эл инвесторларидан таъсис бадали сифатида корхона руйхатдан утгандан кейинги саналарда келиб тушган асосий воситалар бўйича валюта курсини ўзгариши сабабли қўшилган капитал вужудга келади. Бундай ҳолда корхона рўйхатдан ўтган санадаги курс бўйича таъсисчидан қабул қилиб олинган асосий восита қийматига юқорида келтирилган проводка берилади. Хақиқатда келиб тушган сана ва корхона рўйхатга олинган санадаги курслар ўртасидаги фарқ суммаси корхонанинг қўшилган капиталига олиб борилади ва унга қуйидаги езув қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар»
Do'stlaringiz bilan baham: |