К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Асосий воситаларни қайта баҳолашнинг ҳисоби
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
4.1.3. Асосий воситаларни қайта баҳолашнинг ҳисоби
Асосий воситаларни қайта баҳолаш деганда уларнинг қийматини ошириш ёки пасайтириш тушунилади. Қайта баҳолаш икки усулда, яъни бозор баҳоларидан келиб чиқган ҳолда тўғридан тўғри эски қийматни бозор қийматигача етказиш ёки эски қийматни белгиланган коэффициентларга кўпайтириш йўли билан янги қийматга чиқиш усулларида корхонанинг ўзи ёки мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича махсус лицензияга эга булган корхоналар (ҳокимиятнинг кадастр бўлими ёки бошқа фирмалар) томонидан олиб борилиши мумкин. Янги ва эски қийматлар ўртасидаги фарқ қайта баҳолаш қийматини ташкил этади. Ушбу сумма ижобий сон билан чиқса, у асосий воситаларнинг қийматини оширилганлигини, манфий сон билан чиқса, у асосий воситалар қийматини пасайтирилганлигини билдиради. Қайта баҳолаш натижаси инвентаризация қайдномаси асосида ҳисобда акс эттирилади. Асосий воситаларнинг қиймати оширилганда, янги ва эски бошланғич қийматлар ўртасидаги ижобий фарқ бухгалтерия ҳисобида қўйидагича акс эттирилади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» Кредит 8510 « Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Қайта баҳолашда мос равишда асосий воситанинг жамланган эскириш суммаси ҳам юқорида келтирилган икки усулнинг бири бўйича қайта ҳисобланади. Эскириш суммаси оширилганда унга қўйидаги ёзув қилинади: Дебет 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари» Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолашда пасайтирилганда янги ва эски қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммаси икки усулда ҳисобдан чиқарилади. 1-усул. Корхонада олдиндан асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида резерв капитали шакллантирилган бўлса, у ҳолда пасайтирилган қиймат шу резерв капитали эвазига ҳисобдан чиқарилади. Бунда, мос равишда, қўйидаги ёзувлар килинади: а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқга: Дебет 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling