К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 2010 «Асосий ишлаб чикариш» счети -500000 Дебет


Download 0.73 Mb.
bet61/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 2010 «Асосий ишлаб чикариш» счети -500000
Дебет 9400 «Давр харажатлари ҳисоби счётлари » -200000
Кредит 8910 « Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви» -600000
Ишлатилмай қолинган резервни бекор қилишга юқоридаги бухгалтерия ёзуви суммаси қизил рангда ( сторно ) берилади. Агар ишлатилмай қолинган резерв кейинги йилга ўтқазилса, у ҳолда у йил охирида фойда солиғи базасига қайта қўшилади (агар корхона даромад (фойда) солиғини тўловчи ҳисобланса).
Резервни ишлатилиши 8910-счетнинг дебетида ва бошка аниқ харажатларни ифодаловчи счетларнинг кредитида (2310, 5010, 5110, 6890, 1010-1090, 6710, 6510 ва бошқалар) акс эттирилади.
Иккинчи усулда махсулот (иш,хизмат)ни ишлаб чикариш ва сотиш буйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари таъмирланган асосий воситаларнинг ишлатилиш мақсадига кўра қуйидаги счетларда ҳисобга олинади:

  • 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счетларида – асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришга доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари. Бу гуруҳ харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар ) таннархига киритилади.

  • 9410 «Сотиш харажатлари, 9420 «Маъмурий харажатлар», 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счетларида – сотишга, бошқарув аппаратига доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари. Бу гуруҳ харажатлар таъмирлаш ишлари далолатномалари тасдиқланган ойда 9900 «Якуний молиявий натижалар» счетига ўтказилади.

  • 3110-3190 «Келгуси давр харажатлари ҳисоби счетлари»- илмий тадқиқот ишлари (ИТИ ) ва тажриба конструкторлик ишланмалари ( ТКИ), шунингдек келгусида ишга туширилишга мўлжалланган технологик линияларга доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари. Бу гуруҳ харажатлар келгусида 9410, 9420,9430 – счетларга, агар ИТИ ва ТКИ якунлари бўйича моддий бойликлар олинган бўлса, ушбу бойликлар таннархига киритилади (0120-0199, 1010-1090, 2810,2820,2910-2990 ва бошқалар ).


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling