К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» – 100000 Кредит


Download 0.73 Mb.
bet69/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» – 100000
Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» – 100000
4. Асосий воситаларни жамланган эскиришини ҳисобдан чиқариш
Дебет 0210-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари» –
60000
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» – 60000
5. Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида киритишдан олинган фойдага
Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» – 50000
Кредит 9310 «Асосий воситаларнинг чиқимидан олинган фойда» – 50000

Асосий воситаларни қолдиқ қийматда ва қолдиқ қийматдан паст бўлган қийматда таъсис бадали сифатида киритилиши Солиқ Кодексига мувофиқ ҚҚС га тортилмайди.


41.7. Асосий воситалар бўйича лизинг операцияларининг ҳисоби.


Ўзбекистон Республикасида лизинг операцияларининг ҳисоби Лизинг тўғрисида Қонун, Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун, Солиқ Кодекси, БҲМС № 6 «Лизинг ҳисоби» ва бошқа меъёрий хужжатлар билан регламентлаштирилган. Ушбу қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларда лизингга доир барча атама ва тушунчаларнинг моҳияти, лизинг операцияларини ҳисобга олиш тартиби атрофлича очиб берилган.
Лизинг тўғрисида қонунга мувофиқ (2- модда), лизинг ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда бериб қўйиш мақсадида мол-мулкни (лизинг объектини) олади.
Лизинг уч тарафламали ва икки тарафламали лизинг шартномаси асосида амалга оширилади. Уч тарафламали шартномада сотувчи, лизинг берувчи ва лизинг олувчи иштирок этади. Икки тарафламали шартномада лизинг берувчи ва лизинг олувчи иштирок этади. Узбекистон Республикасида лизингни икки тарафламали шартномага асосланган тури кенг таркалган. Уч тарафламали лизинг шартномаларига асосланган лизинг операцияларида учинчи тараф бўлиб лизинг марказлари иштирок этмокда, лекинда улар сотувчи эмас, балким лизинг берувчи ва лизинг олувчилар ўртасида воситачи ролини ўйнамокдалар ва бунинг эвазига лизинг берувчидан лизинг тўловини маълум қисмини рағбатлантириш тўлови сифатида олмоқдалар.
Лизинг берувчи –бу лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини сотувчидан мулк қилиб олувчи шахс
(субъект).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling