К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Камайиб борувчи қийматдан ҳисоблаш усули
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
Камайиб борувчи қийматдан ҳисоблаш усули. Ушбу усул ҳам тезлаштирилган усул ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, биринчидан амортизация (эскириш) белгиланган меъёрдан икки карра миқдорда ҳисобланади, иккинчидан, амортизация (эскириш) базаси бўлиб ҳар йилда қолдиқ қиймат ҳисобланади.
Бизнинг мисолимизда йиллик амортизация (эскириш) меъёри 20%, ишлатиладиган меъёр – 40% (20% х 2). Ушбу усулда ҳисобланган ва жамланган амортизация (эскириш), шунингдек қолдиқ қиймат хизмат йиллари бўйича қўйидагича бўлади:
Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, биринчи икки йилда амортизация (эскириш) меъёрдан мос равишда 220000 сўм (400000-180000) ва 60000 сўм (240000-180000) кўп ҳисобланган. Мос равишда бу суммалар 1- ва 2- йилларда солиқ солиш базасига қайта қўшилиши лозим. Кейинги 3 йилда амортизация (эскириш) меъёрдан мос равишда 36000 сўмга (144000-180000), 93600 сўмга (86400-180000), 150400 сўмга (29600-180000) кам бўлиб, улар мос раившда 3-, 4- ва 5- хизмат йилларида солиқ солиш базасидан чегирилиши ёки юқорида айтилган тартибда келгуси йилларда солиқ солиш базасига киритилмаслиги керак. Бу усул қўлланилганда ҳисоб сиёсатида хизмат муддатининг барча йиллари ичида, шунингдек қўшимча хизмат йилларида ҳам амортизация (эскириш) ни ҳисоблаш ва уни солиқ солишга муносабати ҳисоб сиёсатида аниқ белгиланган бўлиши керак. Шундай қилиб, асосий воситаларнинг амортизацияси (эскириш) ни ҳисоблашнинг турли усулларини қўллаш хизмат муддати йиллари ичида ҳисобланган ва жамланган амортизация (эскириш) суммаларини ва қолдиқ қийматни турлича бўлишига, шунингдек уларни турли миқдорда солиқ солиш базасига киритилиши ёки ундан чегирилиши бўйича бир-биридан фарқ қилар экан. Бу фарқларни келтирилган автомашина мисолида қўйидагича ифодалаш мумкин:
Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling