К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet71/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Лизинг тўлови - лизинг шартномасининг муҳим элементи бўлиб, лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига тўланадиган қарз суммасини билдиради. Молиявий лизингда лизинг тўлови ўз ичига лизинг объектининг қиймати ва лизинг берувчининг фойдаси суммаларини олади. Оператив лизингда лизинг тўлови лизинг берувчининг шартномада кўрсатилган фойда суммасидан иборат бўлади. Лизинг берувчи оладиган фойда суммаси лизинг объекти бўйича ҳисобланадиган амортизация харажатлари, таъмирлаш харажатлари, мол-мулк солиғи харажатлари, шунингдек лизинг суммасидан олинадиган ҚҚС суммаларини тўлиқ қоплаши, шунингдек унга маълум даражада соф даромад келтириш талабига жавоб бериши лозим.


Молиявий лизинг ҳисоби.


Лизинг олувчида. Лизинг олувчи молиявий лизинг бўйича қуйидагиларни ҳисобини юритади:
1.Лизинг объектини лизинг шартномасида кўрсатилган қийматда балансга қабул килади
Дебет 0310 « Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»
Кредит 7910 «Тўланадиган узоқ муддатли лизинг»
2.Йил охирида тўланадиган лизинг мажбуриятини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмини жорий мажбуриятларга ўтказади ( ҳар йили )
Дебет 7910 «Тўланадиган узоқ муддатли лизинг»
Кредит 6910 « Тўланадиган лизинг»


3.Жорий йил учун лизинг фоизи тўловини ҳисоблайди:
Дебет 9690 « Молиявий фаолият буйича бошка харажатлар»
Кредит 6920 « Тўланадиган фоизлар»
5.Лизинг мажбуриятининг жорий кисми ва фоиз тўловини тўланишини ҳисобга олади:
Дебет 6910 «Тўланадиган лизинг», 6920 «Тўланадиган фоизлар»
Кредит 5110 « Ҳисоб-китоб счёти» ёки бошқа пул маблағлари счётлари
6.Лизингга олинган мол-мулк бўйича амортизация (эскириш ) суммасини
ҳисоблайди:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чикариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари», 9410 «Сотиш
харажатлари , 9420 «Бошқарув харажатлари»
Кредит 0299 « Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар эскириши»
7.Лизинг муддати тугагач, лизинг мулкини асосий воситаларга олинишини ҳисобга олади:

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling