К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номоддий активлар ҳисобининг вазифалари
- Номоддий активларни баҳолаш .
Ташкилий харажатлар – бу корхона таъсисчиларининг уни ташкил этиш бўйича сарфлаган харажатлари, масалан корхонани таъсис хужжатларини ишлаб чиқиш, давлат рўйхатидан ўтқазиш, муҳр ва штампни тайерлаш, банкдаги ҳисоб рақамини очиш ва бошка шу каби ташкилий ишларга сарфланган харажатлар. Бу харажатлар , одатда, таъсисчи (лар ) нинг шахсий маблағлари эвазига корхона иш фаолиятини бошлагунга қадар қилинади. Қонун хужжатларига мувофиқ ташкилий харажатлар таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссаси сифатида тан олиниши ва қабул қилиниши мумкин.
Юқорида номлари ва тавсифи келтирилган номоддий активларнинг барчаси (гудвил ва ташкилий харажатлардан ташқари) сотиш, алмаштириш, бериш объекти бўлиб ҳисоблананиши мумкин. Номоддий активлар ҳисобининг вазифалари. Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Номоддий активларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш; Номоддий активларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш; Номоддий активларни тўғри баҳолаш; Номоддий активлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш; Номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ни белгиланган усул ва меъёрлар бўйича тўғри ҳисоблаш; Номоддий активларни Солиқ Кодексига мувофиқ солиқга тортилишини таъминлаш; Номоддий активлар бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш; Мавжуд номоддий активлардан унумли фойдаланиш, кераксиз номоддий активларни ликвидация килиш, бепул бериш ёки сотиш натижаларини тўғри ҳисобга олиш; Номоддий активларга қилинган қўшимча харажатларни (капитал қуйилмаларни) тўғри ҳисобга олиш. Номоддий активларни баҳолаш . Номоддий активларни баҳолашда бошланғич қиймат, тикланган қиймат, қолдиқ қиймат, амортизацияланадиган қиймат, сотиш қиймати турлари ишлатилиши мумкин (БХМС № 7, п. 9-15). Ушбу қиймат турларининг моҳияти асосий воситаларни баҳолашда қулланиладиган қиймат турларининг моҳиятига тўлиқ ўхшашдир. Номоддий активларни ҳисобга олиш қиймати бўлиб бошланғич қиймат ҳисобланади. Ушбу қиймат номоддий активларни келиб тушиш манбаларига қараб қуйидагича аниқланади: Таъсисчилардан устав капиталига таъсис бадали сифатида қабул қилинганда – таъсисчиларни келишув шартномаси бўйича; Сотиб олинганда – сотиб олиш баҳоси плюс барча ишлашга тайёр ҳолатга келтиришга кетган харажатларни ўз ичига олган қиймат бўйича; Бепул олинганда – эксперт йўли билан аниқланган қиймат бўйича; Илмий тадқиқот ва изланишларнинг натижаси сифатида қабул қилинганда – ҳақиқий таннархи бўйича. Тикланган қиймат номоддий активларни қайта баҳолашдан кейинги ёки қўшимча капитал қуйилмалардан кейинги вақтинчалик қиймати бўлиб, у шу санадан бошлаб бошланғич қиймат ҳисобланади. Қолдиқ қиймат номоддий активларни жамланган эскириш суммаси чегириб ташлангандан кейинги бошланғич қиймати бўлиб, асосан уларни баланс қийматини топишда ишлатилади. Сотиш қиймати номоддий активларни олувчи ва сотувчи ўртасидаги келишув қиймати бўлиб, у фақат сотиш натижаларин ҳисобга олишда қўлланилади. Амортизацияланадиган қиймат бошланғич ва ликвидацион қиймат ўртасидаги фарқ бўлиб, у амортизация (эскириш ) суммасини ҳисоблашда қўлланилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling