К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


БҲМС № 1 «Ҳисоб сиёсати ва моливий ҳисобот»


Download 0.73 Mb.
bet87/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   264
Bog'liq
Булим-1

БҲМС № 1 «Ҳисоб сиёсати ва моливий ҳисобот» га мувофиқ корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестициялари бўйича қуйидагиларни аниқ белгилаб олишлари даркор.
1.Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни кейинги саналарда баҳолаш турини
2.Қайта баҳолашга асос бўлган ҳисоб усулини
3.Қайта баҳолашни қимматли қоғозларнинг номлари, гуруҳлари ёки инвестиция портфели бўйича даврийлигини
Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни кейинги саналарда баҳолаш улар қийматини ҳаққонийлигини таъминлаш учун зарур ҳисобланади, шунинг учун хам уларнинг қийматини қайта баҳолаш зарурияти туғилади.
БҲМС № 12 «Молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» қимматли қоғозлар қийматини қайта баҳолашни қуйидаги учта усуллардан бири бўйича амалга оширишни тақоза этади:

  • Қимматли қоғозлар номлари бўйича;

  • Қимматли қоғозлар гуруҳлари бўйича;

  • Тўлиқ инвестиция портфели бўйича

Биринчи усулда қайта баҳолаш ҳар бир қимматли қоғоз бўйича индивидуал тарзда амалга оширилади, яъни унинг сотиб олиш ва бозор (ҳаққоний) қийматларидан қайси бири кичик бўлса, ўша қиймат қайта баҳолаш қиймати сифатида танлаб олинади ва шу қийматда у қайта баҳоланган санага тузилган балансда акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳар бир акция бўйича оширилган ёки камайтирилган қиймат суммаси топилади. Ўртадаги фарқ қимматли қоғозларнинг баланс қийматини ошишига ёки камайишига олиб келади. Оширилган қиймат қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капитални кўпайишига олиб борилади. Пасайтирилган қиймат эса корхонанинг харажати сифатида тан олинади ва у молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга киритилади.
Иккинчи усулда қайта баҳолаш қимматли қоғозларнинг гуруҳлари бўйича амалга оширилади. Гуруҳ сифатида, одатда, маълум бир корхона (масалан, акционерлик жамияти, акционерлик тижорат банки ) ҳисобланади. Ушбу усулда гуруҳга кирган қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва бозор қийматлари ичидан энг кичиги танлаб олиниб, шу қийматда гуруҳга кирган барча қимматли қоғозларнинг қайта баҳоланган қийматдаги суммаси топилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳар бир гуруҳ бўйича қимматли қоғозларнинг оширилган ва камайтирилган қиймат суммалари топилади. Барча гуруҳлар бўйича биргаликда топилган суммалар ўртасидаги фарқ жами қимматли қоғозларнинг баланс қийматини ошишига ёки камайишига олиб келади. Оширилган қиймат, худди биринчи усулдагидек, қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капиталга киритилади, пасайтирилган қиймат эса- корхона харажати сифатида тан олинади ва ҳисоботда акс эттирилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling