К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet88/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Учинчи усулда қайта баҳолаш жами инвестиция портфели бўйича амалга оширилади. Ушбу усулда гуруҳлар бўйича қайта баҳолаш натижасида оширилган қиймат суммаси хусусий капитал суммасига киритилади, пасайтирилган қиймат суммаси харажатларга олиб борилади, ўртадаги фарқ, агар ижобий бўлса инвестицияларни купайишига, агар салбий бўлса инвестицияларни камайишига олиб борилади.
Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш усулларини фарқини тўлароқ тушуниш мақсадида қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз.
Айтайлик, акционерлик жамияти қуйидаги қимматли қоғозларга эга:



Корхона

Ак ция сони

Акциянинг сотиб олиш қиймати

Акция-нинг бозор қиймати

Сотиб олиш қиймати суммаси

Бозор қиймати суммаси

Бозор қийматини ошиши ва пасайиши

Савдогарбанк

10

5000

5200

50000

52000

2000

Савдогарбанк

20

6000

5200

120000

104000

-16000

«Сухроб» АЖ

100

1000

800

100000

80000

-20000

«Сухроб» А Ж

50

1200

800

60000

40000

-20000

Жами






330000



276000



-54000



Ушбу шартли маълумотлар асосида қайта бахоланган молиявий инвестицияларнинг баланс қиймати юқоридаги учта усулларда қуйидагича бўлади:





Усул

Сотиб олиш қиймати бўйича

Бозор қиймати бўйича

Сотиб олиш ва бозор қийматидан энг кичиги бўйича

Фарқ (=,- )

1- усул

330000

276000

274000

-56000

2-усул

330000

276000

270000

-60000

3-усул

330000

276000

276000

-54000



Кўриниб турибдики, 1-усулда акционерлик жамиятининг қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларининг сотиб олиш ва бозор қийматларидан энг кичиги бўйича қайта баҳоланган қиймати 274000 сўмни ташкил этади, яъни сотиб олиш қийматига нисбатан уларнинг қадри 56000 сўмга тушиб кетган. Ҳисобот йили охирида ушбу усул бўйича қимматли қоғозлар қайта бақоланганда, уларнинг қиймати балансда 274000 сўм этиб белгиланади ва ўртадаги фарқ , яъни 56000 сўмлик зарар, резерв капитали ҳисобидан қопланади. Агар резерв капитали ушбу мақсад учун шаклланмаган бўлса, у ҳолда ушбу сумма корхона зарарига олиб борилади.
Агар корхона қимматли қоғозларни қайта баҳолашнинг иккинчи усулини танлаган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар қадрини пасайиши натижасида 60000 сўмлик зарар кўрилган бўлади ва ҳисобот йили охирида уларнинг баланс қиймати 270000 сум миқдорида балансда акс эттирилади. Кўрилган зарар, худди 1-усулдагидек, резерв капитали ҳисобидан қопланади ёки корхона зарарига олиб борилади.
Агар корхона қимматли қоғозларни қайта баҳолашнинг 3- усулини қўллаётган бўлса, у ҳолда ҳисобот йили охирига қимматли қоғозларнинг қиймати 330000 сўмдан 276000 сўмга туширилади, ўртадаги фарқ , яъни 54000 сўм, резерв капитали ҳисобидан қопланади ёки бундай резерв капитали бўлмаса корхона зарарига олиб борилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling