1. Мақсадлилик – барча молиявий инвестициялар аниқ мақсад билан киритилади.
2. Қайтаришлик – барча молиявий инвестициялар шартнома муддати тугагач корхонага қайтарилади.
3. Тўловлилик – барча молиявий инвестициялар учун шартномага мувофиқ уларни олган хўжалик субъекти тўлов мажбуриятини олади. Тўлов мажбурияти фақат айрим ҳолларда шартнома асосида бўлмаслиги мумкин ва бу, одатда, ночор корхонага молиявий ёрдам бергандагина вужудга келади.
4. Самарали фойдаланиш – инвестор берган маблағларини олган хўжалик субъекти томонидан самарали фойдаланилаётганлигини шартнома асосида назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
5. Сотиш объекти – қисқа муддатли молиявий инвестициялар 1 йил ичида тез ва эркин сотиладиган активлар ҳисобланади, узоқ муддатли инвестициялар эса эркин сотилмайдиган активлар ҳисобланади.
Молиявий инвестициялар ҳисобининг вазифалари. Молиявий инвестициялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Молиявий қуйилмаларни уларнинг мохиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда хисобга олиш;
Молиявий қуйилмаларни тўғри баҳолаш ва қайта баҳолаш;
Молиявий қуйилмалар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;
Молиявий қуйилмалар бўйича даромадларни ҳисоблаш тамойилига мувофиқ счетларда акс эттириш;
Молиявий қуйилмалардан олинган даромадларни Солиқ Кодексига мувофиқ солиқга тортилишини таъминлаш;
.Молиявий инвестицияларни баҳолаш. Молиявий инвестицияларнинг ҳар бир турини баҳолаш ва қайта баҳолаш ўзига хос хусусиятларга эга.
Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни баҳолашда иккита сана муҳим рол ўйнайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |