3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Download 166.5 Kb.
bet1/10
Sana18.06.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1593357
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-слайд АВ


3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби



3.1. Асосий воситаларнинг таснифи, баҳоланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш 1
3.2. Асосий воситалар киримининг ҳисоби 3
3.3. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг ҳисоби 4
3. 4. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларнинг ҳисоби 5
3. 5. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби 5
3.6. Асосий воситалар инвентаризацияси ва уларнинг натижасини хисобга олиш 7
3.7. Номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари 8
3.8. Номоддий активларнинг харакатини хисобга олиш 9



3.1. Асосий воситаларнинг таснифи, баҳоланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш


5-БҲМА нинг 7-моддасига биноан «Асосий воситалар - бу узоқ (бир йилдан кўп) давр ичида моддий ишлаб чиқариш соҳасида, ноишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек ижарага беришда фойдаланиладиган моддий активлардир.»
Асосий воситалар бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • жойлашган жойлари бўйича мавжуд асосий воситалар бутлиги устидан назорат қилиш;

  • уларнинг кирими, чиқими ва жойини ўзгартиришни ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштириш ва ҳисобда ўз вақтида акс эттириш;

  • асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилиш учун сарфланадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш;

  • корхона харажатларига киритиш учун фойдаланиш ва эскириш билан боғлиқ бўлган асосий воситалар қиймати улушини ҳисоблаш;

  • иш машиналари, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш майдонлари, транспорт воситалари ва бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш;

  • асосий восита объектларини ҳисобдан чиқариш ва тугатишдан олинган натижаларни тўғри аниқлаш.

Асосий воситалар ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

    • турлари бўйича;

    • тайинланиши бўйича;

    • ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш характери бўйича;

    • тармоқлар бўйича;

    • фойдаланиш даражаси бўйича;

    • мансублиги бўйича.

Асосий воситалар турлари бўйича қуйидагиларга бўлинади:

  1. Ер

  2. Ерни ободонлаштириш

  3. Бинолар

  4. Иншоотлар

  5. Узатувчи мосламалар

  6. Машина ва асбоб-ускуналар.

  7. Транспорт воситалари

  8. Инструментлар

  9. Ишлаб чиқариш инвентарлари ва ашёлари

  10. Хўжалик инвентарлари

  11. Иш ва маҳсулдор хайвонлар

  12. Кўп йиллик ўсимликлар

  13. Ер ҳолатини яхшилаш бўйича капитал сарфлар (иншоотлардан ташқари)

  14. Бошқа асосий воситалар

Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг тайинланишига қараб- асосий воситалар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга бўлинади.
Тармоқлар бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, транспорт, алоқа, қурилиш, савдо ва умумовқатланиш, ахборот-ҳисоблаш хизматлари, тураржой-коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот, маориф, маданият ва бошқалар.
Фойдаланиш даражасига қараб асосий воситалар қуйидагиларга бўлинади: заҳирадаги, фойдаланишдаги, консервациядаги ва ижарадаги.
Мансублиги бўйича асосий воситалар ўзига тегишли ва ижарага олинган бўлади.
Асосий воситаларни ҳисобга олишнинг зарурий шарти бўлиб уларни баҳолаш ягона принципи ҳисобланади.
Асосий воситалар беш хил баҳоланади: дастлабки, тиклаш, қолдиқ, тугатиш ва қоплаш сумма.
Дастлабки қиймати мазкур корхонада объектни фойдаланишга топшириш вақтида аниқланади.
Тиклаш қиймати деб- асосий воситаларни қайта ишлаб чиқариш қиймати тушунилади, яъни қайтадан баҳолаш вақтига бўлган амалдаги баҳода инвентар объектларини сотиб олиш ёки қуриш.
Асосий воситалар ҳисоб ва ҳисоботда қайта баҳолаш натижасида тиклаш қиймати бўйича акс эттирилади. Асосий воситаларнинг эскириш қиймати қайта баҳоланган тақдирда, қайта баҳолашни ўтказиш санасида ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳам қайта баҳоланади.
Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш суммаси 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетида акс эттирилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида уларнинг қиймати камайтирилса (арзонлаштирилса), камайтирилган сумма, олдинги қайта баҳолаш доирасида 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетида акс эттирилади Дастлабки қайта баҳолаш қиймати етарли бўлмаган ҳолатларда, арзонлаштирилган сумма билан олдинги қайта баҳолаш суммаси ўртасидаги тафовут харажат деб тан олинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счетида акс эттирилади.

Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling