3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби
Асосий воситалар инвентаризацияси ва уларнинг натижасини хисобга олиш
Download 166.5 Kb.
|
3-слайд АВ
3.6. Асосий воситалар инвентаризацияси ва уларнинг натижасини хисобга олишИнвентаризациянинг асосий мақсади корхонанинг асосий фондларини ҳақиқий борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатларини текшириш, бухгалтерия маълумотларини аниқлашдан иборат. Асосий воситалар инвентаризацияси 5 ва 19-БҲМА бўйича амалга оширилади. 5- БҲМА белгилаши бўйича асосий воситаларнинг ҳақиқий мавжудлигини ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида улар субъектлар томонидан вақти - вақти билан, лекин камида икки йилда бир марта инвентаризация қилинади. Инвентаризация маълумотлари таққослаш йўли билан ҳисоб (инвентар карточкалар) маълумотлари билан солиштирилади. Ҳисобда акс эттирилмаган асосий воситалар қийматини кўпайтирувчи ёки асосий воситалар дастлабки қийматини камайтирувчи капитал ишлар аниқланса, комиссия акт тузади ва объектнинг дастлабки қийматини кўпайтирувчи ёки камайтирувчи суммани аниқлайди. Ортиқча чиққани фойдаланишда бўлган олдин ҳисобга олинмаган, бепул қабул қилинган асосий воситалар каби киримга олинади. Мисол. Ортиқча чиққан асосий воситалар объекти аниқланди: а) дастлабки қиймати – 10 000 с б) эскириши – 4 000 с Д-т 0112 - 0190- счетлари – 10 000 с К-т 0212 - 0290- счетлари – 4 000 с К-т 8523 «Бепул олинган мулк» - 6 000 с Қонунчиликка биноан эскириш суммасининг ўзгариши ёки қўшимча ҳисоблаш ёки ортиқча ҳисобланган бўлса, сторно йўли билан ўзгартирилади. Асосий воситаларнинг камомади тугатилишдек расмийлаштирилади, лекин асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар шахснинг зиммасига ёзиб қўйилади. Мисол. Асосий воситалар объектининг камомади аниқланди: а) дастлабки қиймати – 5 000 с б) эскириши – 2 000 с в) қолдиқ қиймати – 3 000 с г) объектнинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар шахсга ўтказилади - 3000 с. а) Д-т 9210 – 5 000 с К-т 0100 – 5 000 с б) Д-т 0200 – 2 000 с К-т 9210 – 2 000 с в) Д-т 5910 – 3 000 с. К-т 9210 – 3 000 с г) Д-т 4730 – 3 000 с К-т 5910 – 3 000 с Агар асосий воситалар объектининг қолдиқ қиймати билан бозор баҳоси орасида ижобий фарқ бўлса, корхона раҳбари бир неча марта ортиғи билан ёки аукцион баҳоси бўйича ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Download 166.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling