3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг ҳисоби


Download 166.5 Kb.
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1593357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-слайд АВ

3.3. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг ҳисоби


5-сон БҲМСга мувофиқ, асосий воситалар бўйича амортизация суммаси қуйидаги усуллардан бирини қўллаш йўли билан ҳисобланиши мумкин:


1) бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;
2) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули);
3) камайиб борувчи қолдиқ усули (икки каррали амортизация меьери) ;
4) йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).
Бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули- амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан унинг тугатиш қийматини айириш орқали ва мазкур обьектнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқланади:
Масалан: Компьютернинг бошланғич қиймати 1100000 сўм, унинг фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатувчи) қиймати 100000 сўм, фойдали хизмат муддати 5 йил, йиллик амортизация меьёри амортизацияланадиган қийматнинг 20%ни ёки 200000 сўм ((1100000-100000)/5=200000) сўмни ташкил этади.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули) - асосий воситалар обьектининг ҳар бир конкрет йилдаги ишлаб чиқариш ҳажмига асосланади.
Камайиб борувчи қолдиқ усули (икки каррали амортизация меьёри) - амортизацияни ҳисоблаш даврида активнинг амортизацияланадиган қиймати камайиб боради.

Амортизация ажратмалари даври

Бошланғич (қайта тиклаш) қиймат

Амортизациянинг йиллик суммаси

Тўпланган амортизация

Баланс қиймати

1-йил охири

1 100 000

40% х 1100000= 440000

440 000

660 000

2-йил охири

1 100 000

40% х 660000= 264 000

704 000

396 000

3-йил охири

1 100000

40% х 396000=158 400

862 400

237 600

4-йил охири

1 100000

40% х 237600=95 040

957440

142 560

5-йил охири

1 100 000

(40%х 142560=57024
«назорат мақсадида")
1000000-57440= 42560

1000 000

100 000




Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling