3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Download 166.5 Kb.
bet2/10
Sana18.06.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1593357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-слайд АВ

Мисол. Юк автомашинаси 5,0 коэффициентга қимматлашган.
Машинанинг дастлабки қиймати – 500 000 сўм, эскириши - 200 000 сўм
Автомашинанинг тиклаш қиймати қуйидагича топилади:
500 000 х 5,0 = 2 500 000 сўм
Демак, автомашинанинг дастлабки қиймати 2 000 000 сўмга (2 500 000 - 500 000) қуйидаги проводка билан кўпайтирилади:
Д-т 0160 «Транспорт воситалари» - 2 000 000 сўм
К-т 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 2 000 000 сўм
Шу билан бирга автомашинанинг эскириши ҳам 5,0 коэффициентга оширилади: 200 000 сўм х 5,0 = 1 000 000 сўм.
Демак, автомашинанинг эскириш қиймати 800 000 сўмга (1 000 000 - 200 000) ошди. Бу ошган амортизация суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8510- «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 800 000 сўм
К-т 0260 «Транспорт воситаларининг эскириши – 800 000 сўм
Шундай қилиб, 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича
тузатишлар» счетида автомашинани қайта баҳолашдан 1 200 000 сўм (2 000 000 – 800 000) ҳосил бўлди.
Башарти келгусида автомашиналарни қайта баҳолаш натижасида уларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати камайтирилса, 8510 счетида ҳосил бўлган сумма доирасида қопланади, ундан ортиғи эса бошқа операцион харажатларга ўтказилади.
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати охирида тугатилиши натижасида тугатиш билан боғлиқ бўлган кутилаётган харажатларни чиқариб ташлагандан сўнг олинадиган активларнинг тахминий қиймати.
Қолдиқ қиймати -уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини олиб ташлаш йўли билан топилади, яъни дастлабки қиймати билан эскириш қиймати орасидаги фарқ.
Қоплаш суммаси – активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни кутаётган сумма, шу жумладан тугатиш қиймати.

3.2. Асосий воситалар киримининг ҳисоби


Корхоналарга асосий воситалар турли манбалардан кирим қилинади ва қуйидаги счетларда уларнинг харакати хисобга олинади.


0100 Асосий воситалар хисоби счети
0200 Асосий воситаларнинг эскириши хисоби счети
0820 -Асосий воситаларни сотиб олиш
Асосий воситаларни кирим қилиш жараёнида турли харажатлар сарфланади ва уларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобга олинади.
а) ускуна харид қиймати суммасига:
Дт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш"
Кт 6010 -" Мол етказиб берувчиларга туланадиган счетлар " счети

б) ускунани ташиш бўйича сарфлар суммасига:


Дт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш"
Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети

в) ускуна бўйича божхона тўловлари суммасига:


Дт 0820 - "Асосий воситаларни сотиб олиш"
Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети

г) ўрнатиш, монтаж қилиш, синов ва ишга тушириш-созлаш ишлари харажати суммасига:


Дт 0820 - "Асосий воситаларни сотиб олиш"
Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети

д) ускунани фойдаланишга топширишни акс эттириш:


Дт 0130 - "Машина ва ускуналар”
Кт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш" счети

Корхонанинг ўз кучи билан қурилган, шунингдек пудрат шартномаси буйича қурилган асосий воситалар


Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 0810 -"Тугалланмаган қурилиш" счёти бўйича кирим қилиб олинади.
Таьсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталидаги улушлари ҳисобига киритилгаи асосий воситаларнинг кирим қилиб олиниши
Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 4610- "Таьсисчиларнинг устав капиталига улушлари буйича қарзи" счёти бўйича акс эттирилади.
Бошқа корхоналар ёки шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирими,
Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 8530 - "Текинга олинган мулк" счёти бўйича акс эттирилади.
Бироқ солиққа тортиш мақсадида текинга олинган асосий воситаларнинг суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблаганда солиққа тортиладиган базага қўшилади.

Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling