3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Номоддий активларнинг харакатини хисобга олиш


Download 166.5 Kb.
bet8/10
Sana18.06.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1593357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-слайд АВ

3.8. Номоддий активларнинг харакатини хисобга олиш


Тўлаш учун олинган номоддий активларнинг дастлабки қиймати қуйидаги харажатлардан шаклланиши мумкин:


а) эгалик ҳуқуқига эга шахсга шартномага мувофиқ ён беришга ҳуқуқидан тўланган сумма;
б) рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва эгалик қилиш ҳуқуқига эга шахснинг қатъий ҳуқуқига ён бериш билан боғлиқ бўлган ўтказилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлар;
г) номоддий активларнинг сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар, йиғимлар ва тўловлар;
д) номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборотлар ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган сумма;
е) номоддий активларни сотиб олишда иштирок этган воситачиларга тўланган ҳақ;
ж) номоддий активларни етказиб бериш таваккалчилигининг суғуртаси бўйича харажатлар;
з) активлардан вазифаси бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Номоддий активларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича аналитик ҳисоб карточкаларида (АВ-6 шакл) ва 17 – ведомостда юритилади.
Номоддий активлар ҳолати ва ҳаракатининг ҳисоби 0400 – «Номоддий активларни ҳисобга олувчи счетлар» актив инвентар счетида юритилади. Сальдоси дебетида бўлиб, корхона тасарруфидаги номоддий активларнинг дастлабки қийматини кўрсатади. Дебет обороти 4610 – «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи», 5110, 5210, 6010 ва бошқа счетлар билан корреспондентланган ҳолда сотиб олинган, қабул қилинган номоддий активларнинг дастлабки қийматини кўрсатади. Кредит обороти 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счети билан корреспондентланган ҳолда ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар қийматини кўрсатади.
Номоддий активлар турларига қараб 0400 – счетнинг қуйидаги счетларида ҳисобга олинади:
0410-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»
0420-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»
0430-«Дастурий таъминот»
0440 -«Ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари»
0450 -«Ташкилий харажатлар»
0460 -«Франчайз»
0470 -«Муаллифлик ҳуқуқлари»
0480 -«Гудвилл »
0490 -«Бошқа номоддий активлар».
Объектларни номоддий активларга ўтказиш ва уларнинг таркиби 7 – «Номоддий активлар» бухгалтерия ҳисобининг Миллий андазаси билан тартибга солинади.
Номоддий активларнинг амортизацияси 0510 – 0590 счетларининг кредитида ҳисобга олинади. Бу счетлар пассив, тартибга солувчи счетлар бўлиб, уларнинг сальдоси кредитида бўлади. Бу счетларнинг кредит сальдолари ҳисобланган амортизация суммасини, яъни номоддий активлардан фойдаланиш даврида қопланган харажатлар суммасини кўрсатади; дебет обороти 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счети билан корреспондентланган ҳолда ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар амортизация суммасини кўрсатади; кредит обороти 2010, 2510, 9400, 3100 ва бошқа счетлар билан корреспондентланган ҳолда ҳисобот даврида ҳисобланган амортизация суммасини кўрсатади.
7 ва 21-БҲМАларга асосан гудвилл бўйича амортизация ҳисобланганда харажатларни ҳисобга оладиган счетлар дебетланиб 0480 «Гудвилл» счети кредитланади.
Номоддий активлар ва уларнинг амортизацияси бўйича жорий синтетик ҳисоб 13 – журнал-ордерида юритилади.

Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling