К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъми-нот жараёни ҳисоби бўлими Ишлаб чиқа-риш жараёни ҳисоби бўлими
- Сотиш жараёни ҳисоби бўлими Ҳисоб молия бўлими
- Иш хақи ва унга доир ҳисоб-китоблар бўлими Йиғма ҳисоб бўлими
- 3.3. Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш
7-чизма. Корхона бухгалтериясининг тахминий таркибий тузилиши Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг тўртинчи шакли хусусий тадбиркорларга тааллуқли бўлиб, улар қонун бўйича ҳисоб-китобларини ўзлари мустақил олиб борадилар. Бу турдаги хҳжалик юритувчиларда раҳбар ва бош бухгалтер сифатида ҳужжатларга хусусий тадбиркорнинг ўзи имзо чекади. Ҳисоб ва ҳисоботнинг реаллиги учун Қонун олдида якка тадбиркорнинг ўзи жавоб беради. 3.3. Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш ҳисоб сиёсатида акс эттирилган шакл ва регистрлар ёрдамида амалга оширилади. Ҳисоб шакли – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва йиғишда қўлланиладиган регистрларнинг тизимли мажмуаси. Бухгалтерия ҳисоби амалиётида унинг журнал –ордер, мемориал-ордер, китоб-журнал , бош журнал, компьютерлаштирилган , ихчамлаштирилган шакллари мавжуд ва улар ҳалқ хўжалигининг турли тармоқ ва соҳаларида қўлланилиб келинмоқда. Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилар. Амалиётда бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда қўлланилаётган ахборот ташувчиларни номи, шакли, мақсади, юритилиш тартиби ва бошқа жиҳатларига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1.Китоблар –булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва тикилган ҳисоб регистрлари. Уларга мисол этиб Касса китобини, Бош китобни, иш ҳақи ҳақи китобини, асосий воситалар ҳисоби китобини, келиб тушган юкларни қайд этиш китобини ва бошқаларни келтириш мумкин. Ушбу ҳисоб регистрларининг афсаллиги шундаки, улар у ёки бу маълумотларни бир неча ҳисобот даври учун ўзида мужассамлаштиради, бу маълумотларни йўқолиб кетмаслигига, яхши сақланишига имкон беради. Шу билан бирга улар фақат қўлда юритишга мўлжалланган, замонавий компьютерларнинг имконларидан бу китобларни айнан шу кўринишида учун фойдаланиб бўлмайди. Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган китоблар ичида муҳим ролни Бош китоб ўйнайди. Ушбу китоб ҳисобот йилининг бошида очилади, унда ҳар бир счетга алоҳида варақ ажратилади. Китобга ёзувлар ойма-ой уларга ажратилган қаторларда кўрсатилади. Бош китобда счетларнинг дебет томони ёзувлари барча корреспонденцияланадиган кредит счетлар бўйича акс эттирилади, кредит томони ёзувлари жамланган ҳолда кўрсатилади. 2.Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Айнан журнал-ордерлар Бош китобнинг кредитида жамланган ҳолда кўрсатилган маълумотларни барча корреспонденцияланадиган дебет счетлар бўйича акс эттиради, яъни журнал-ордерлар Бош китобнинг тўлдирувчиси, давоми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби счетлари бўйича турли журнал –ордерларни юритиш кўзда тутилган, масалан 50 «Касса» счёти бўйича №1, 51 «Ҳисоб-китоб счети» бўйича № 2, 60 «Таъминотчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» счети бўйича № 6, шунингдек бошқа счетлар бўйича бошқа журнал-ордерлар юритилади. Журнал-ордерлар бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер шаклининг асосини ташкил этади. 3.Қайдномалар –бу счетларнинг дебети бўйича аналитик ҳисобни олиб боришга мўлжалланган регистрлар. Қайдномалар ҳам турли счётлар бўйича ҳар хил шакл ва мазмунда юритилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling