Ўзбкистон республикаси
Download 290 Kb.
|
Ijtimoiy menejment (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФАНИ БЎЙИЧА АСОСИЙ КОНСПЕКТ (бакалавриат босқичи талабалари учун) Тошкент-2010
- 1.3.Ижтимоий технологиялар-ижтимоий менежментнинг инновацион ресурси 1.1.Илғор ўзгаришлар даври.
- 1.2.Шахс ва жамият ўртасидаги қарама-қаршиликлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ “ИЖТИМОИЙ МЕНЕЖМЕНТ” ФАНИ БЎЙИЧА АСОСИЙ КОНСПЕКТ (бакалавриат босқичи талабалари учун) Тошкент-2010 1-мавзу. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши 1.1.Илғор ўзгаришлар даври. 1.2.Шахс ва жамият ўртасидаги қарамак-қаршиликлар 1.3.Ижтимоий технологиялар-ижтимоий менежментнинг инновацион ресурси 1.1.Илғор ўзгаришлар даври. Биз яшаётган давр бу динамик ўзгаришлар даври. Барча жараёнлар жуда тез ва қарама-қарши ривожланмокда. Бундай вазиятни америкаликлар «чақириқ» сўзи билан атайдилар, у ўзида маълум имкониятлар ва тахдидларни мужассамлаштиради. Жуда хавфли тенденциялар ичида қуйидагилар асосий бўлиб ҳисобланади: а) сайёрамиз табиий мухитида содир бўлаётган ўзгаришлар (биологик хилма-хилликларнинг тез йўқолиб кетиши, «буғхона самараси»нинг ошиши ва унинг натижасидаги иқлимнинг ўзгаришлари, озон қатламнинг емирилиши, ўрмон майдонларининг қисқариши, ер, сув ва атмосферанинг инсон фаолияти чиқиндиларидан заҳарланиши). б) ҳар хил мамлакатлар ўртасида ва алоҳида мамлакатлар ичида ижтимоий фарқланишнинг тез ўсиши. Бу ресурслар учун кураш билан уйғунлашиб жорий маҳаллий можаролар ва глобал хавфни келтириб чиқармоқда. в) сайёранинг ресурс имкониятлари қисқариб бораётган пайтда ер аҳолисининг тез кўпайиши. г) қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш режимининг бузилиши, келажак авлод манфаатларини замондошлар томонидан ҳисобга олмаслик. 1.2.Шахс ва жамият ўртасидаги қарама-қаршиликлар Ижтимоий бошқарув назариясининг бугунги кундаги имкониятлари ва унинг моддийлашган натижалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар қискармаяпти, балки ортмоқда. Замонавий дунёнинг глобал қарама-қаршиликларидан бири бўлиб, ижтимоий тараққиёт суръатларининг илмий техникадан ортда қолиб кетиши ҳисобланади. Фан ва техника соҳасидаги ютуқлар мувозанатлаштирилган ижтимоий кенгликни қуриш учун қулай имкониятлар яратмоқда. Замонавий техник воситалар, ген инженерияси усуллари, медицина ютуқлари инсониятни касалликлардан сақлашга, очларни тўйдиришга қодир. Бу бир томондан инсоннинг табиат устидан чексиз ҳукмронлиги истиқболини очса, иккинчи томондан инсониятнинг ер юзидаги ҳаёт учун ортиб бораётган маъсулиятидан далолат беради. Афсуски, инсоннинг табиатга техник ва биологик таъсирининг тезлиги ва частотаси, унинг ресурсларидан аёвсиз фойдаланиши, доимо ўсиб борувчи энергия ишлаб чиқариш суръатлари олий неъматлар ва инсоннинг мавжудлиги билан ҳеч мос келмаслиги ва аксинча, борган сайин улар билан қарама-қаршилик ортиб бормоқда ва инсониятга жуда оғир оқибатлар хавфини солмоқда. Агар ижтимоий бошқарув субъектлари - Ердаги барча халқлар, уларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий институтлари техник ва биологик тараққиёт ўсиш суръатларини қувиб ўтмаса, очилаётган имкониятларга етарлича эътибор бермаса, ижтимоий ривожланишни табиий ва техник муҳитнинг ўзгарувчан ташқи шароитларига мослаштирмаса, яқин келажакда инсониятнинг ҳалокати эҳтимоли бор. Цивилизация бугунги кунда шундай етуклик, ақлий тажриба бойлиги даражасига етдики, у хавф солаётган ижтимоий фалокатларни олдиндан кўриш, портлашларни олдини олиш, ўткир можароларни юмшатиш, уларни ўз вақтида ҳал қилиш учун шароит яратиш ва албатта ижтимоий тараққиёт йўлидан боришга қодир. Ижтимоий кенгликни мувозанатдан чиқарувчи асосий сабаблар кандай? Улар бир нечта: инсонни ўраб турувчи иқтисодий тузилмаларни ривожланмаганлиги; ижтимоий устиворликнинг бузилиши; жамият муаммоларини ечишни демократик усулларини таъминлаб бера олмайдиган сиёсий тузумини шундай сиёсий ташкил қилиш характери; паст маънавият, фаолият юритаётган субъектларнинг бошқарув маданияти пастлиги. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling