Сифат менежменти маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифат ҳақида қайғуришни англатади. Шу нуқтаи назардан сифатни бошқариш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
ишлаб чиқаришгача - конструкциялаш, самарали технологияни, стандартларни ишлаб чиқиш ва хокоза;
ишлаб чиқариш жараёнида - бу ерда яроқсиз маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;
ишлаб чиқаришдан кейинги босқич - сақлаш, сотиш, ташиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа жиҳатлар устидан қаттиқ назоратни ўрнатиш.
Сифатни назорат қилиш ҳам уч босқичдан иборат:
келаётган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва бутловчи қисмларни текширишдан иборат бўлган.
Кириш назорати:
ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотлар параметрларни текширишдан иборат эҳтиёж ёки жорий назорат:
тайёр маҳсулотни текширишга қаратилган қабул қилиш назоратларига бўлинади.
Сифатни назорат қилиш - маҳсулот сифати кўрсаткич-ларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдир.
Янги бошқарув фалсафасига ва «жимжит бошқарув революция»га асосланган бундай назарий модел замонавий фирмаларни режалаштиришнинг асосига бўлиши мумкин. Бозорда яна бир компонент орқали харакат қилиш мумкин - бу ишлаб чиқаришнинг ижтимоий резервларини техник-иқтисодий аспектлар билан органик алоқага жалб қилиш фирма, концептуал-стратегик бошқарувининг асосий талаби бўлиб қолди. Бунинг натижасида бозорда фирма ишловчанлик қобилиятини, ўзининг рақобатбардошлигини аниқлаши мумкин.
Назорат саволлар:
Фирмани концептуал - стратегияни бошқаришнинг моҳияти нимада?
Фирмани бошқаришнинг замонавий фалсафаси нимадан иборат?
Замонавий ташкилий маданиятнинг моҳияти нимада?
Фирмани стратегик бошқарув режасини ишлаб чиқишда ахборот технологияларнинг роли қандай?
Таянч иборалар: концептуал-стратегик бошқарув, бошқарув постулатлари, инновацион бошқарув, административ воситалар, бошқарув самарадорлиги, бошқарув парадигмаси, ташкилотнинг кредоси, стратегияни аниқлаш, стратегияни бажариш воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |