Ўзбкистон республикаси


«Чиқиш» сифатини бошқариш


Download 290 Kb.
bet36/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

«Чиқиш» сифатини бошқариш, буюмларни истеъмолчилар талабларига бутунлай мос келувчи сифат таснифлари билан ишлаб чиқаришни таъминловчи мақсадга қаратилган фаолият тушинилади.
Маҳсулот сифатини баҳолаш ва уни бошқариш зарурияти:

  • режалаштириш ва истиқболни белгилашда;

  • янги маҳсулот яратиш вариантини танлашда;

  • норматив (меъёрий) хужжатларни ишлаб чиқишда;

  • маҳсулот сифатини назорат қилишда;

  • маҳсулот сифатини оширгани учун ходимларни рағбатлантиришда;

  • сифат тўғрисида ахборот йиғишни ташкил этишда ва хоказо холларда вужудга келади.

Сифатли товар деганда, унинг мустаҳкамлиги, чидамлилиги, истеъмол хусусиятлари, ташқи кўриниши стандартлаштирил-ганлик ва такомиллаштирилганлик даражаси, тайёрланиш техноло-гияси ва бошқаларни ўзида жам этган товар тушунилади.
Маҳсулот сифати мазкур товардан, маълум ижтимоий эҳтиёжнинг мазкур истеъмол қийматидан қониққанлик даражасини ифодалайди. Маҳсулот сифати хом-ашё ишлаб чиқариш воситаларининг сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самарада намоён бўлади.
Хом ашё сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самара:

  • материаллар сарфи нормаларининг камайишида;

  • унга ишлов беришга қилинадиган меҳнат сарфининг қисқаришида;

  • пировард маҳсулот чиқишининг кўпайишида;

  • маҳсулот сифатининг яхшиланишида намоён бўлади.

Машиналар сифатини оширишнинг самарадорлиги:

Маҳсулот сифатига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

  • ишлаб чиқариш воситалари сифати;

  • хом ашё, материаллар сифати;

  • ишловчиларнинг, малакаси, иш қобилияти, уюшқоқлиги, ташаббускорлиги, изланувчанлиги ва ижодий ёндашуви;

  • ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш санъати.


Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling