Таянч иборалар: стратегия, стратегик режалаштириш, кризисга қарши бошқарув, административ босим, маҳаллий ҳамжамиятни аналитик модели, муниципал мулк, маҳаллий бошқарув, корпоратив қизиқишлар.
15-мавзу. Ижтимоий инженерия - ижтимоий менежментни амалга оширишнинг воситаси сифатида
15.1.Ижтимоий инженерия моҳияти
15.2.Ижтимоий объектни моделлаштириш
15.3.Ижтимоий режалаштириш
15.1.Ижтимоий инженерия моҳияти
Социологияда илмий асосаланган саволлар ва умумий қайта таълим ташкилотларининг машғулотлари ижтимоий инженерияга ёндашиш орқали ривожланиш ва ишлатиш билан боғлиқдир. Бундай ижтимоий фаолият йўналиш доирасида алоҳида усул ва методлар ишлаб чиқилади ва улар нафақат тадқиқот олиб боришга, балки жамият ҳаётидаги актуал муаммоларини ечишда фаол қатнашиш имкониятини беради.
Социология тузилмасида ижтимоий инженерия тўртинчи ташкилий блокни ташкил қилади. Агар биз тўртта блокни медицина нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак,
I- блок (фундаментал теория) - у одам умумий анатомияси
II-блок, (тармоқ социологик теориялар) - одамнинг алоҳида органларини ўрганувчи.
III-блок, (социологик тадқиқот методлари) - диагностик методлари
IV-блок (ижтимоий инженерия) - касалликни даволаш усуллари.
Россияда ижтимоий инженерияга ёндашув оҳирги юз йилликнинг 20 йилларида кириб кела бошлади ва Ростов, Берштейн, Керженцева номлари билан боғлиқ ва 60-йиллар ўрталаридан ижтимоий инженерия фаолияти, усулларини ривожлантириш борасида қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилди:
ижтимоий режалаштиришнинг назарияси ва аҳамияти;
регионлар, жамият ҳаёти, тармоқлар бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқилиши (70-йиллар);
ижтимоий проектлаштириш (ЭВМ - 70-80 йиллар);
бошқарув ва бошқа турдаги маслахатлар (80-йиллар);
инновацияларга асосланган ўйин техник фаолиятлар, қийин ижтимоий муаммоларни ечиш учун ақлий фаолият жараёнларини ташкиллаштириш (80-йиллар).
Do'stlaringiz bilan baham: |