13.3.Инсон ресурсларни бошқаришнинг янги шакли
Рақобатда устунликка эришиш бу янгиланишга қўйилган биринчи қадам. Бошқарувнинг янги йўналишига кўра менежер қуйидаги махсус хусусиятларга эга бўлиши керак.
Қўл остидагиларга эътибор. Ишчиларга ғамҳўрлик қилиш, уларни самарали меҳнат қилишга ундаш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби бошқарувнинг асосий вазифаларидан биридир. Бошқарувчини ишчиларга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсатини олиб бориши корхона юксалишининг гаровидир.
Истеъмолчилар талабини ўз вақтида ўрганиш ва уларни қондиришга интилиш.Талабни доимий ўрганиш бу менежернинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, янгиликларни қўллаш орқали истеъмолчилар талабини ўз вақтида қондириш имконини беради.
Фаолият жараёнида ташкилий маданиятни шакллантириш.
Самарали ташкилий маданият таркибига қуйидагилар киради:
а) ўзаро фикр алмашиш;
б) шахсга бўлган эътибор;
в) буюк инсонларни тан олиш;
г) турли урф-одатларни ҳурмат қилиш ва ишониш;
д) ёзилган қонун-қоидаларга риоя қилиш;
е) ишчилар қилаётган ҳар бир иш бошқалар учун муҳим-лигини кўрсатиш.
Назорат саволлар:
Нима учун ижтимоий менежер ўз-ўзини объектив баҳолаш керак?
Нима учун ўз-ўзини бошқариш замонавий бошқариш шароитда муҳим аҳамиятга эга?
Ижтимоий менежер ўз устида ишлаши учун қандай шароитлар мавжуд?
Ижтимоий менежерга хозирги даврда қандай хусусиятлар зарур?
Таянч иборалар: «шахс» тушучаси, темперамент, ижодий қобилият, ижодий потенциал, «кичик одам» фалсафаси, «ижтимоий техник», менежернинг ижобий хусусиятлари, лидерлик, ташаббускорлик.
14-мавзу. Муниципал менежментнинг кризисга қарши стратегияси
14.1.Маҳаллий ҳамжамиятда стратегик бошқарув
14.2.Маҳаллий ресурслардан рационал фойдаланиш
14.3.Маҳаллий бошқаришнинг корпоратив модели
14.4.Муниципал ҳамжамият ривожланишининг концепцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |