Ўзбкистон республикаси
-мавзу. Ижтимоий менежментнинг мотивацион ресурси
Download 290 Kb.
|
Ijtimoiy menejment (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.2.Инновация муҳитини яратиш технологиялари
12-мавзу. Ижтимоий менежментнинг мотивацион ресурси
12.1.Мотивацион фаолият тушунчаси 12.2.Инновация муҳитини яратиш технологиялари 12.1.Мотивацион фаолият тушунчаси Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чи қаришни табиий ривожлантириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижтимоий чора-тадбирлардан кенг фойдаланиш талаб этилади. Ишлаб чиқариш ва жамиятнинг бутун интеллектуал имкониятлари ўртасидаги боғлиқликнинг йўқлиги ўтиш даврининг энг катта муаммоларидан биридир. Бу ҳолат эса, жамиятнинг замонавий бозордан узоқлаштирмоқда. Ишлаб чиқариш восита-ларини коллектив ва аралаш мулкчилик тасарруфига ўтказиш иқтисодиётни жадал ривожлантириш имкониятини беради. Бу ўз навбатида «яширин» иқтисод учун катта тўсиқ бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида корхоналарнинг самарали фаолиятига солиқ тизимининг мукаммал эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Жуда кўп ҳолатларда қарорлар жамиятга фойда келтириш нуқтаи назаридан қабул қилинмайди. Кўпгина тадбиркор раҳбарлар қонунда белгиланган ҳусусий, коллектив, аралаш мулкка асосланган имтиёзлардан ўз мақомини ҳар 2-3 йилда алмаштириш орқали узоқ муддат фойдаланмоқда. 12.2.Инновация муҳитини яратиш технологиялари Инновация муҳитини яратиш технологиялари икки босқични ўз ичига олади. Биринчи босқич-объектив ўзгаришларни ўз ичига олади, яъни иқтисодий ўзгаришларни. Иккинчи босқич - одамларни фикрлаш доирасини ўзгарти-риш, бошқаришнинг инновацион мақсадларини белгилаш каби субъектив ўзгаришларни ўз ичига олади. Бу икки босқич ўзаро узвий боғлиқ ва шу билан бирга нисбатан мустақилдир. Инновацион технологиялар жуда тез суръатларда ишлаб чиқилиши мумкин, лекин бу икки босқичнинг амалга ошиш муддатлари ўртасидаги фарқнинг ортиб кетиши янги ғояларнинг талаб қилинмай қолиб кетишига сабаб бўлади. Бу муаммони баҳолаш шуни кўрсатадики, янги ғояларнинг талаб қилинмасдан қолиб кетиш даражаси жуда юқори. Бу ҳолат айниқса, Собиқ Иттифоқ давлатлари ва Россияда жуда аянчли аҳволда. Фан ва интеллектуал қобилиятнинг ҳимояланмаганлиги сиёсий бошқарувчиларга нотўғри қарорларини ўз вақтида тўғирлаш имконини бермайди. Бу эса қарорларни қабул қилишда масъулиятсизликни вужудга келтиради ва мансабдор шахсларнинг малакасиз ва лоқайд бўлишига сабаб бўлади. Бундай ҳолат билимли бошқарувдан маҳрум бўлган жамиятга жуда қимматга тушиши мумкин, чунки бундай жамият ўз мақсадига турли инқирозлар ва қонли тўқнашувлар орқали эришиши мумкин. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling