Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet20/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

9.3.Бошқарув тузилмаси
Бошқарув тузилмаси икки поғонали ва кўп поғонали бўлиши мумкин. Агар бўғинлар бир бошқарув поғонасида жойлашган бўлса, уларнининг алоқаси горизонтал характерга эга бўлади, агар бошқа-бошқа поғонада бўлса, вертикал бўлади. Бошқарувнинг ташкилий тузилмасида бошқарув бўғинлари (органлари) чизиқли ва функционалга бўлинади. Чизиқли бўғинлар - бу объектни бевосита мажмуавий бошқаришни амалга оширувчи, ижтимоий тузимнинг маъмурий алоҳидалашган бир қисми (тармоқ вазирликлари, корпорациялар, трестлар, уюшмалар, корхоналар, цехлар ва ҳ.к.). Функционал бўғинлар - бошқарувнинг бир ёки бир неча функцияларини амалга оширувчи, бошқарув аппара-тининг маъмурий алоҳидалашган қисмларидан иборат (кўмиталар, бошқармалар, бўлимлар, агентликлар, идоралар ва ҳ.к.).
9.4.Бошқарув кадрларини гуруҳларга бўлиниши
Бошқарув кадрларига бошқарув функцияларини амалга оширувчи ёки уларни амалга ошишига кўмаклашувчи ишловчилар, яъни бошқарув жараёнида иштирок этувчи ва бошқарув аппаратига кирувчи ходимлар киради.
Бошқарув кадрларининг турли тафсифлари мавжуд: лавозим буйруғи бўйича, бошқарув иерархиясидаги даражалар (поғоналар) бўйича, махсус малакаси бўйича, ишлаб чиқариш соҳалари бўйича ва ҳ.к. Лекин базавий тасниф бўлиб ишловчиларнинг қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш жараёнидаги таснифи ҳисобланади. Бу белги бўйича бошқарув кадрлари уч катта гуруҳга бўлинади: раҳбарлар, мутаҳассислар ва ёрдамчи персонал.
Раҳбарлар - жамоага бошчилик қилувчи, бутун бошқарув аппарати ва унинг алоҳида бўғинлари ишини йўналтирувчи кўйилган вазифалар ва мақсадларга эришиш бўйича жамоа фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи ҳодимлар. Раҳбарлар чизиқли ва функционал турларга бўлинади. Чизиқли раҳбарлар - ташкилотнинг ёки унинг алоҳида ташкилий расмий-лаштирилган қисми ҳолати ва ривожланиши учун масъул, ҳамжихатлик асосида харакат қилувчи шахслар. Функционал раҳбарларга бошқарув тизимида маълум функционал иш қисми учун масъул ва бошқарувнинг аниқ функцияларини амалга оширувчи бўлинмаларга бошчилик қилувчи шахслар киради. Раҳбарлар шунингдек бошқарув даражалари бўйича ҳам таснифланади. Масалан, чизиқли раҳбарлар бўлиб қуйи (цехлар, участкалар бошлиқлари, мастерлар), ўрта (корпуслар бошлиқлари, корхоналар директорлари, уюшмаларнинг бош мутахассислари) ва юқори (вазирлар, қўмиталар раислари) бўғинлар раҳбарлари ҳисобланади.
Мутахассислар - бу махсуслаштирилган ходимлар бўлиб, улар мавжуд бўлган ахборотлар асосида ишлаб чиқариш ва бошқарув характеридаги масалаларини ҳал қилиш вариантларини ишлаб чиқадилар. Бошқарув мутахассислари бошқарув функция-ларини ва уларнинг касбий тайёргарлиги билан характерланади. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар, турли категория даражадаги мутахассислар фарқланади. Мутахассислар гуруҳига инженерлар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, ҳуқуқшунослар, психо-логлар ва бошқалар киради.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling