7.3.Ўз-ўзини бошқариш
Ўз-ўзини бошқариш муаммосини ўрганишда қатор саволлар пайдо бўлади: ўз-ўзини бошқаришни қандай тушуниш керак ва уни намоён бўлишининг ички ва ташқи шакллари қандай? Замонавий шароитларда ўз-ўзини бошқаришнинг ривожланиш даражаси қандай? Режалаштириш тизими, ташкилий тузилма, ҳўжалик ҳисоби муносабатлари ўз-ўзини бошқаришнинг ривож-ланганлик даражасига қандай боғлиқ?
Ўз-ўзини бошқариш инсоннинг, меҳнат жамоасининг бошқарув фаолиятининг объектидан унинг субъектига айланиш жараёни сифатида намоён бўлади. Бу бошқарувни ташкил қилишнинг алоҳида варианти бўлиб, бунда унинг ҳар бир иштирокчиси унга берилган ваколатлар доирасида масалаларини ўзи ҳал қилади.
Янги ҳўжалик механизми ижтимоий ташкил этишнинг турли босқичларида ўз-ўзини бошқаришнинг ўрнатилиши ва ривож-ланиши кафолатини кўзда тутади.
Назорат саволлар:
«Ижтимоий менежмент услуби» тушунчаси мазмунини очиб беринг.
Умумий бошқарув тизимида ижтимоий ва ижтимоий-психологик услубларнинг аҳамияти қандай?
Нима учун турли бошқарув услублари йиғиндисидан фойдаланиш муҳим?
Қандай бошқарув услубларини қўллаш орқали бугунги кунда одамларни меҳнатга рағбатлантириш амалга оширилади?
Таянч иборалар: услуб, бошқарув услуби, психологик услуб, иқтисодий услуб, иқтисодий рағбатлантириш, ташкилий - маъмурий услуб, ўз-ўзини бошқариш, ташкилий мувозанатловчи услуб, кўрсатмали таъсир услуби, интизомий таъсир услуби.
8-мавзу. Ижтимоий менежментнинг илмий услублари - унинг самарадорлигини ошириш асоси
8.1.Бошқарувнинг илмий услублари
8.2.Кибернетик моделлаштириш
8.3.Ижтимоий тизимларни башорат қилиш
8.4.Ахборотлаштирилган бошқарув тизимлари
8.1.Бошқарувнинг илмий услублари
Бошқарувчи тизимнинг ўз-ўзини ривожлантириш мақсадида бошқарувнинг мураккаб техникасидан фойдаланиш: а) услублар йиғиндиси ёрдамида (иқтисодий, маъмурий-ташкилий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-маданий); б) уларни илмий мазмун билан, биринчи навбатда ижтимоий лойиҳалаштириш билан тўлдириш мумкин.
Илмий услубларнинг кучи шундан иборатки, улар таҳлил хажми тўғрисида ишончли маълумот олишга имкон беради, билимларни ишончли текширишни таъминлайди, объектнинг келажакдаги ҳолатини башорат қилишга имкон беради, таъсир қилиш воситаларини кўрсатади. Улар ижтимоий соҳада қарорлар қабул қилиш жараёнини мақбуллаштириши мумкин.
Моделлаштириш, башорат қилиш, эксперт баҳолаш каби илмий услублар кўп асрлик тарихга эга. Лекин ҳар ҳолда, бошқарувнинг замонавий инструментарийсини илмий техник инқилоб, унинг даврлик натижалари билан боғлашга етарлича асос бор.
Унинг кучи фақатгина асрлар давомида ишлатилаётган анъанавий услублар ва воситалар самарадорлигини ошириш ва янгилашида эмас, балки илмий-техник инқилоб бошқарув услублари ва воситалари инқилобининг асоси сифатида кўриб чиқилади. Бошқарув қарорларини қабул қилишда ижтимоий жараёнларни моделлаштириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Баъзида моделни турли аниқ ходисалар ва жараёнларга механик қўйиладиган шаблон ёки прототип сифатида тушинилади. Бундай тушуниш нотўғри. Амалий муаммоларни ҳал қилишда яхши натижаларга эришиш учун доимо «буюртма бўйича ишлаш» зарур, яъни, модель маълум жараённинг ўзига хос белгиларини акс эттириши керак. Турли моделлар умумий белгиларга эга бўлиши мумкин. Моделлаштириш ва бошқарув ана шу белгилар билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |