Ўзбкистон республикаси


Ижтимоий тизимларнинг турлари


Download 290 Kb.
bet14/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

6.1.Ижтимоий тизимларнинг турлари
6.2.Ижтимоий менежмент муаммолари
6.3.Ижтимоий менежментнинг асосий қонунлари
Ижтимоий тизимларнинг ўз-ўзини ташкил этиш жараёнлари. Ижтимоий тизимларнинг вақт ва маконда ўз-ўзини ташкил этиши учун қуйидаги шароитлар зарур: 1) тизимга маълум оқимлар кириши ва чиқиши учун тизимнинг очиқлиги (энергия ва ресурсларнинг табиий манбалари, капитал, товар, инсон ресурсларининг олмашувчан оқимлари); 2) ижтимоий тизим турли қисмларининг эгри чизиқли хамқорлиги; 3) эҳтимоллик элемен-тининг мавжудлиги (масалан, табиий ходисалар эҳтимоллиги, илмий-техник тадқиқотлар ва уларни қўллашдаги оқибатлар эҳтимоллиги ва ҳ.к.); 4) тизим параметлари диапазонининг аниқлиги.
Ўз-ўзини ташкил этиш ғояси хеч қачон бошқарув ғоясига қарши эмас. Чунки, агар юқорида санаб ўтилган шартлардан хеч бўлмаса бири ўзгарса ўз-ўзини ташкил этиш хулқининг сифати, йўли ва натижаси ҳар доим ўзгача бўлади. Бошқарувчи субъект бўлиб ҳуқуқ нормалари (қонунлар) ва турли ижтимоий ахборот «оқимлари»ни назорат қилиш орқали бош бошқарув таъсирини амалга оширувчи жамиятнинг раҳбар қисми чиқиши мумкин.
6.1.Ижтимоий тизимларнинг турлари
Дастлабки қарашда ижтимоий тизимларни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ижтимоий-сиёсий (сиёсий партиялар, жамоат ҳаракатлари ва ҳ.к.), ижтимоий-маданий (ижодий, илмий хамжамиятлар ва ҳ.к.), ижтимоий ва иқтисодий.
6.2.Ижтимоий менежмент муаммолари
Ижтимоий менежмент муаммоларини ўрганишда қуйидаги ёндашувлар фарқланади:
- аниқ - тарихий. Бу ижтимоий бошқарув муносабатларини уларга таъсир қилувчи омиллар таъсирида ўзгариш ва ривож-ланиш холатида бўлган жараёнлар сифатида ўрганишга имкон беради;
- мажмуавий. Бу бошқарув муносабатларини ўрганишда иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий - психологик ва бошқарув муно-сабатлари тахлилига бошқа ёндашувлар ўзаро алоқадорлигини назарда тутади;
- жиҳатли. Бу бирор бир маҳсус фан (фалсафа, сиёсий иқтисод, социология, психология ва ҳ.к.) томонидан маҳсус тадқиқот қилинадиган муносабатлар остида намоён бўладиган бошқарув муносабатларининг бир томони, бир хусусиятини ўрганишга имкон беради;
- тизимли. Бу ҳам бошқарувчи, ҳам бошқарилувчи тизим-чаларни умумий мақсадли элементлар билан бирлашган ягона мажмуа сифатида қарашга, тизимнмнг хусусиятлари, унинг ички ва ташқи алоқаларини аниқлашга имкон беради.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling