Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet16/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

7.3.Ўз-ўзини бошқариш


7.1. Бошқарув услуби
Аввал кўриб чиқилган менежмент тамойиллари турли услубларни қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Бошқарув услуби - бу ташкилот қўйган мақсадларга эришиш учун бошқарилаётган объектларга таъсир қилиш усуллари йиғиндиси.
«Услуб» сўзи грекча «methodos» сўзидан келиб чиққан. Таржимаси бирор - бир мақсадга эришиш усули. Бошқарув услублари орқали бошқарув фаолиятининг асосий мазмуни амалга оширилади.
Бошқарув услубларини характерлаб, уларни йўналиши мазмуни ва ташкилий шаклини очиш керак.
Бошқарув услублари йўналиши бошқарув тизимига қаратилган.
Мазмуни - бу таъсир қилиш усуллари ўзига ҳослиги.
Ташкилий шакли - аниқ ҳосил бўлган вазиятга таъсир қилиш. Бу тўридан-тўғри (бевосита) ёки билвосита таъсир бўлиши мумкин.
Бошқарув амалиётида турли услублар ва уларнинг қориш-маси (комбинацияси)дан бир вақтнинг ўзида фойдаланилади. Барча бошқарув услублари ташкилий томондан бир-бирини тўлдиради, доимий динамик мувозанатда бўлишади.
Бошқарув услублари йўналиши доим бир хил - улар турли меҳнат фаолиятини амалга оширувчи одамларга йўналтирилган.
Шундан келиб чиқиш керакки, бошқарувнинг маълум услубида ҳам мазмун, ҳам йўналиш, ҳам ташкилий шакл маълум тарзда қориштирилган. Шунинг учун бошқарувнинг қуйидаги услубларини ажратиш мумкин:

7.2.Менежментнинг ижтимоий услублари
Менежментнинг ижтимоий услублари ижтимоий меъёрдаги, ижтимоий назорат, маънавий рағбатлантириш кенг спектрини ўз ичига олади. Ижтимоий меъёрлаш услублари турли ижтимоий гуруҳлар, жамоалар ва алоҳида ишловчилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга имкон беради. Ижтимоий-сиёсий услублар ижтимоий таълим ва ишловчиларни ижтимоий бошқарувда иштирок этишга жалб қилишни ўз ичига олади. Ижтимоий меъёрларнинг аниқ услубларига ички меҳнат интизоми қоидалари, фирма ичидаги одоб қоидалари киради. Ижтимоий назорат услублари ижтимоий муносабатларни ва манфаатларни намоён қилиш ва назоарт қилиш йўли билан тартибга солиш учун қўлланилади. Маънавий рағбатлантириш услублари касбий фао-лиятда маълум муваффақиятларга эришган жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ишловчиларни рағбатлантириш учун қўлланилади.
Ташкилий - маъмурий услубларни учта асосий гуруҳга ажратилади:
- ташкилий-мувозанатловчи. Мазкур услубларга регламент-лаш, меъёрлаштириш ва инструкциялаш киради;
- кўрсатмали таъсир. Улар ўрнатилган ташкилий алоқа-лардан жорий фойдаланишни ва иш шароитлари ўзгарганда уларни қисман туғирлашни акс эттиради. Кўрсатмали таъсир асосида ваколат ва мажбуриятлар ётади; Мазкур услубларга қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар резолюциялар киради;
- интизомий таъсир. Улар ташкилий алоқалар мувозанатини интизомий талаблар ва масъулиятлар тизими воситасида ушлаб туришга мўлжалланган.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling