Ўзбкистон республикаси


Кризисдан чиқишнинг асосий механизми


Download 290 Kb.
bet34/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

16.4.Кризисдан чиқишнинг асосий механизми
Кризис вазият юзага чиққанда микродаражадаги бошқарувда ташкилот учун қуйидагилар мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

  • истиқболли режалаштиришни ташкиллаштириш;

  • доимий равишда ички ва ташқи муҳитни назорат қилиб бориш, кризисдан олиб чиқарадиган қатъий чораларни ишлаб чиқиш;

  • резервларни ташкил этиш - молиявий, моддий;

  • ишлаб чиқаришга сарф харажатларни камайтириш;

  • диверсификация;

Кризисдан чиқишнинг асосий механизми бўлиб, инновациялашган сиёсатни олиб бориш ҳисобланади.
Замонавий менежерлар фикрича (иқтисодиёт ва бошқарув соҳасидаги) фақатгина актив инновацион сиёсат товарларга, маҳсулотларга янги технологияларни инвестициялар орқали жалб қилиш кризис холатдан чиқиш муаммосини ижобий хал қилишга имкон беради. Шуни айтиш керакки, корхона ривожланишини информацион таъминоти ишлаб чиқиш жараёнида ички ва ташқи информациянинг тахлилсиз, системалаштиришсиз амалга ошириб бўмайди:
1. ташқи информация:
а) корхона фаолияти доирасидаги илмий-техникавий ютуқ-лари хақида маълумотлар;
б) сиёсатдаги ўзгаришлар, қонунлар, ва бошқа ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар;
в) бозор коньюктураси ҳолати хақида информация.
2. ички информация

  • корхона жорий фаолияти ҳолати бўйича иқтисодий- статистик кўрсаткичлар;

  • корхона ишлаб чиқариш потенциали кўрсаткичлари;

  • янги махсулот яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ҳолат маълумотлари.

  • корхона ривожланишидаги башоратчилар маълумотлари - истеъмолчилар кутилиши, бозор коньюктураси ва бошқалар.

  • лицензия, фаолият, интеллектуал ва ҳамда саноат мулк химояси ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

  • меҳнат ресурслари ва кадрлар таъминоти тўғрисида маълумотлар;

  • корхона ишлаб чиқариш потенциали бўйича иқтисодий-статистик маълумотлар;

Махсус йўналтирилган тадқиқотлардан олинган натижаларга кўра хўжалик субъектларига корхонанинг ижобий ривожланишини таъминлаб берувчи махсус бўлинма ташкил этиш тавсия этилади. Бу бўлинма мустақил бўлим сифатида ёки маркетинг реклама хизматлари бўйича бўлимнинг бир қисми сифатида ташкил этилиши мумкин.
Корхонанинг умумий тахлили, масаласи ва функциясини тахлил қилишда уларнинг фаолиятини асосий йўналишларини аниқлаш имконини беради.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling