Назорат саволлар:
1. Менежерлик инқилобининг сабаблари нима?
2. Менежерлик инқилобининг ўзи нима?
3. Менежерлик маданияти, унинг мазмуни ва моҳияти.
4. Ижтимоий менежмент нима?
5. Ижтимоий лойиҳанинг мазмуни?
6. Шахс ва жамият ўртасидаги қарама-қаршиликлар нималардан иборат?
Таянч иборалар: динамик ўзгаришлар, ижтимоий лойиҳа, ижтимоий фарқланиш, ижтимоий бошқарув, ижтимоий кенглик, инновацион ресурс, бошқарув ғояси, менежерлик инқилоби.
2-мавзу. Ижтимоий менежментнинг ривожланиши
тарихи ва унинг илмий мактаблари
2.1.Бошқарув инқилоби моҳияти
2.2.Бошқарувнинг классик мактаблари.
2.3.«Инсон муносабатлари» мактаби.
2.4.Бошқарувнинг «эмпирик» мактаби.
2.5.«Ижтимоий тизимлар» мактаби.
2.6.Инсон ресурслари менежменти.
2.1. Бошқарув инқилоби моҳияти
П.М.Керженцев (1881-1940) ҳам бошқариш бўйича қатор асарлар чоп эттирган. Булар қаторига «Меҳнатни илмий ташкил этиш», «Бошқаришни ташкил қилиш принциплари», «Вақт учун кураш» кабилар киради. Улар бошқариш бўйича дарсликларни ёзишда асос қилиб олинди. 1920 йилнинг бошларида Керженцев ташаббуси билан «Вақт» лигаси ташкил этилди. Лига ўз эътиборини:
меҳнатни ташкил қилишда тартибсизликларнинг ниҳоятда кўплигига;
беҳуда ишларга вақтнинг кўп сарфланаётганлигига;
бошқарув тизимида функцияларнинг нооқилона тақсимоти кабиларга қаратди ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқди.
Биринчи бошқарув инқилоби ишдаги алоқалар ва калькуляция натижасида руҳонийлар ҳокимияти ва ёзувнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Менежментдаги иккинчи инқилоб Вавилон ҳукмдори Хаммурапи номи билан боғлик бўлиб, бошқарувнинг олий зодагонлик шаклини яратди.
Навуходоносор II ҳукмдорлиги даврига тўғри келган учинчи бошқарувнинг инқилоби давлат режали назорат усулининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бирикишга олиб келди.
Тўртинчи инқилоб капитализмнинг пайдо бўлиши ва Европа цивилизацияси индустриал тараққиётининг бошланишига тўғри келди. Саноат инқилоби шуни исботладики, бошқарув функцияси ҳам молиявий ёки техникавий каби муҳим экан.
Бешинчи бошқарув инқилоби янги ижтимоий куч-мутахассис менежерлар, бошқарувчилар синфининг келишини ифодалади. У давлатни, моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳукмрон бўлди.
Турли замонавий нуқтаи назарлардан ассосий ҳолатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар ижтимоий менежментнинг у ёки бу илмий мактаблари асосида ётади. Турли хил илмларни тизимга солиш мақсадида илғор хорижий бошқарув мактабларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |