Ўзбкистон республикаси


Бошқарувнинг классик мактаблари


Download 290 Kb.
bet4/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

2.2.Бошқарувнинг классик мактаблари.
Бошқарувнинг замонавий илми пайдо бўлиши. Ф.Тейлор номи билан боғлиқ. Ўз назариясининг асосий ҳолатларини у «Фабрикани бошқариш» (1903), «Илмий бошқарув томойиллари» (1911), «Конгресснинг махсус комиссияси олдида кўрсатма» (1912) ишларида кўрсатди. Улар қуйидагиларга йўналтирилган:

  • эски, анъанавий иш усулларини алмаштирувчи илмий асоснинг яратилиши, унинг ҳар бир элементини илмий тадқиқ қилиш;

  • ишчиларни илмий мезонлар асосида танлаш, уларни ўқитиш;

  • меҳнатни ташкил этиш тизимини жорий қилишда маъмурият ва ишчилар ўртасида ҳамкорлик;

  • маъмурият ва ишчилар ўртасида масъулият ва меҳнатни тенг тақсимлаш.

Тейлор тизимининг асосида алоҳида ишчи мехнатини мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнини қайта ташкил этиш, ташкилотни бошқариш жараёнлари усули ётади. Тейлорнинг айнан мана шу тизими саноат корхоналари ишида кенг қўлланилмоқда.
Классик мактабнинг яна бир вакили А.Файольдир. У ўзининг «Умумий ва саноат маъмурияти» (1923) китобида маъмурият фаолияти таҳлилига умумий ёндашувни ишлаб чиқишга ва бу асосда маъмурийлаштиришнинг қатъий мажбурий тамойилларини шакллантиришга ҳаракат қилди.

Файоль маъмурий вазифаларни таҳлил қилар экан, у 5та элементни: режалаштириш, ташкилот, назорат мувофиқлаштириш ва олдини кўриш элементларини белгилаб берди.


Классик бошқарув мактабининг кейинги ривожланиши икки асосий йўналишда борди: ишлаб чиқаришни мақбуллаштириш ва бошқарувнинг умумий муаммоларини тадқиқ этиш. Бу борада Г.Эмерсон, Л.Урвик, М.Вебер, Г.Форд ишларини таъкидлаш лозим.
Г.Эмерсон ўзининг «Унумдорликнинг ўн икки тамойили» (1911) ишида корхонани бошқариш тамойилларини кўриб чиқди ва шакллантирди. Эмерсон фикрича, бундай тамойиллар қуйидагилар:

  • аниқ шакллантирилган бошқарув мақсадлари;

  • ҳар бир янги жараёнга истиқболдаги мақсадларни ҳисобга олган ҳолда соғлом фикр нуқтаи назаридан ёндашув;

  • мувофиқлаштирувчи маслаҳат;

  • интизом;

  • персоналга ҳаққоний муносабат;

  • диспетчерлик;

  • меъёр ва жадваллар шароитларини нормаллаштириш;

  • мукофотлаш.

Л.Урвик, А.Файольнинг асосий ҳолатларини ривожлантирди ва чуқурлаштирди. У асосий эътиборни расмий ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқишга қаратди:

  • Одамларнинг тузилмага мослиги.

  • Махсус ва бош штабни тузиш.

  • Ҳуқуқ ва масъулиятни кўйилиши.

  • Назорат кенглиги.

  • Махсуслаштириш.

  • Аниқлик.

Ф.Тейлор тизимидан фойдаланишда олға қадам босди ва уни кенг ишлаб чиқаришда қўллади. Шу мақсадда Форд кўйидаги бошқарувни ташкил этиш тамойилларини қўллади:

  • Бутун ишлаб чиқариш жараёни, унинг поғоналари ва алоқаларини аниқ режалаштириш ва ҳисоб-китоб;

  • Иш шароитларини режалаштириш ва ҳисобга олиш;

  • Ҳом ашё, материаллар, механизмлар, ишчи кучи тайёрлаш;

  • Ишлаб чиқаришни стандарт технология бўйича амалга ошириш;

  • Ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш йўлларини доимо излаш;


Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling