Ўзбкистон республикаси


-мавзу. Ижтимоий менежмент - ХХ аср охири ХХI аср


Download 290 Kb.
bet8/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

3-мавзу. Ижтимоий менежмент - ХХ аср охири ХХI аср
боши бошқарув маданиятининг кўриниши
3.1.Замонавий бошқарув маданияти
3.2. Японияда бошқарув тизимини шаклланиши
3.3. Ташкил этиш маданияти концепцияси


3.1.Замонавий бошқарув маданияти
Жамиятни бошқариш замонавий муаммолари ечимида маданий омилнинг роли ортмоқда ва келажакда ортиб боради. Бу қатор ҳолатлар билан изоҳланади.
Биринчидан, жамият ҳаётининг ижтимоий назоратчилари ахборот инқилоби талаблари (иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий) билан бирга тобора катта аҳамият касб этмоқда.
Иккинчидан, улар жамиятдаги ўзаро боғлиқ кучларнинг йиғиндиси сифатида кенгайиб тизим кўринишига келмоқда ва ўз таъсир майдонини кенгайтириб, жамиятнинг ҳар бир элементи фаолиятига кириб келмоқда.
Учинчидан, ялпи жамият маҳсулотидаги ақлий мулк ҳиссаси ортиб бормоқда ва ривожланган давлатларда 50%гача етди. Бу жамиятни унинг асосий ресурслари - инсон ва ақлдан оқилона фойдаланишдаги маъсулият ва моҳиятни оширади.
Маданиятнинг асосий масаласи - инсон ўзини такрор ишлаб чиқариш, унинг билими, янгиликлари, моддий ва маънавий неъматларини ҳал қилиш ҳисобланади.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, бошқарув маданияти элементларини умумий маданиятнинг бир қисми сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • бошқарув билимлари (менежмент ва бошқарув назариялари) кайфият, онг мувофиқлиги;

  • жамият муносабатлари намуна, меъёрлар ва билимлар мужассамлаштирган ташкилий бошқарувчанлик инсон маданияти элементларидир;

  • бошқарув фаолияти, ҳақиқий ижодий характерга эга бўлиб, ижтимоий ривожланиш маҳсули ва ижтимоий меҳнат жараёнининг объектив зарурий унсуридир.

3.2. Японияда бошқарув тизимини шаклланиши.
Бугунги кунда ХХI аср талабига жавоб бера оладиган бошқарув модели хақида гапириш мумкинми? Бу саволга қатъий жавоб бериш мумкин, кўпгина маданиятларнинг биргаликдаги тажрибаси бунга имкон беради.
Япон фирмаси бошқарув стратегиясининг асосий характе-ристикалари қуйидагилар:

  • Ўзгаришларга мослашиш;

  • Муҳитга ва муҳитдаги жойга мослашиш;

  • Ўзгараётган дунёда маълум вақтга эмас, балки узоқ истиқболда яшаш учун барча имкониятларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш;

  • Техника, технология ва ижтимоий омил ютуқларини яшашнинг асосий ресурслари сифатида ажратиб олиш.

Япон бошқарув модели ва бошқарув маданиятининг асосий жиҳатлари қуйидагилар:

  • Узоқ муддатли стратегия;

  • Инновацион бошқарув маданиятининг шаклланишида доимийлик;

  • Жаҳон техника маданиятининг энг сўнгги намуналарини тез ўзлаштириш;

  • Инсон омили ривожланиши ва замонавийлашуви ва бошқарув персонали билан ишлашни истиқболли ресурслар сифатида қараш;

  • Маданият меъёрларини сақлаш, қўллаб қувватлаш ва кўпайтириш.


Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling