Buxgalteriya yn корхона активлари
Download 218.61 Kb. Pdf ko'rish
|
Accounting
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий активларга
Buxgalteriya YN 1. Корхона активлари (бошқача айтганда мол-мулки) – корхона эгалик қиладиган ва улар ёрдамида ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширадиган хўжалик воситаларининг хилма-хил турларидир. Корхона активлари икки турга бўлинади: узоқ муддатли ва жорий (айланма) активлар. Узоқ муддатли активларга фойдали ишлатиш муддати бир йилдан ортиқ бўлган мол-мулк киради. Фойдали ишлатиш муддати – унинг мобайнида мол-мулкдан фойдаланиш корхонага даромад ёки иқтисодий наф келтирадиган давр. Жорий активларга бир йилдан камроқ муддатда фойдаланиш учун мўлжалланган битта ишлаб чиқариш цикли ичида тўлиқ истеъмол қилинадиган, бутун қийматини ишлаб чиқариш маҳсулоти ёки кўрсатилган хизматлар нархига ўтказадиган мол-мулк киради. Узоқ муддатли активларга қуйидагилар киради: – асосий воситалар. Буларга бир йилдан ошадиган давр мобайнида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида ёки корхонани бошқариш учун меҳнат воситаси сифатида фойдаланиладиган мол-мулк қисми, шунингдек, фойдаланиш муддатидан қатъи назар, қиймати ҳар бир донаси (тўплами) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (сотиб олиш пайтидаги) эллик баравари миқдоридан ошиқ бўлган буюмлар киради. Улар эскириб боради ва ўз қийматини қисмлаб маҳсулот, ишлар ёки хизматлар қийматига ўтказади. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, мебел, транспорт, ҳисоблаш техникаси, асбоб ва ускуналар, иш ҳайвонлари ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик кўчатлар ва ҳоказолар киради; – номоддий активлар – узоқ фойдаланиладиган (бир йилдан ортиқ), пулли баҳога эга бўлган ва даромад келтирадиган, лекин моддий кўринишга эга бўлмаган объектлар. Уларга ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, товар белгилари, савдо маркалари, патентлар, лицензиялар ва ҳоказолар киради; – капитал қўйилмалар - корхонанинг асосий воситалар қурилиши ва харид қилиниши учун сарфлаган ва уларнинг тугалланмаганлиги сабабли асосий воситалар таркибига ҳали қабул қилинмаган маблағлари. Масалан, агар корхона бино қураётган бўлса, барча харажатлар қурилиш тугашига қадар капитал қўйилмалари таркибида ҳисобланади; – узоқ муддатли молиявий қўйилмалар(инвестициялар). Уларга бир йилдан ортиқ муддатга фойдаланиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳоказо)ни харид қилишга доир корхона харажатлари киритилади. Бу қимматли қогозлар бошқа корхоналар фаолиятига маблағлар қўйилганидан гувоҳлик беради ва йиллик даромад (дивиденд) олиш ҳуқуқини беради. – узоқ муддатли дебиторлик қарзлари - бу корхона томонидан бошка юридик ва жисмоний шахсларга берилган тўлаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган қарзи (узоқ муддатли кредит ва узоқ муддатли ижара). Download 218.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling