Buxgalteriya yn корхона активлари


Кечиктирилган мажбуриятлар -


Download 218.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana24.03.2023
Hajmi218.61 Kb.
#1293469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Accounting

Кечиктирилган мажбуриятлар - бу жорий даврда хўжалик юритиш ҳолатлари ва 
ҳодисалари туфайли вужудга келган, лекин келгуси даврлардаги молиявий натижалар 
тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган даромадлар. Буларга ижара берувчи томонидан 
олдиндан олинган ижара тўлови, олдиндан чипта сотишдан олинган маблағлар, даврий 
матбуотга кейинги йил учун обуна тўлови ва бошқалар киради.
Кредиторлик қарзи – корхонанинг бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга қарзи, 
одатда, товар-моддий бойликларни, кўрсатилаётган хизматларни қабул қилиш, олдиндан 
тўловни олиш ва якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш ўртасидаги вақт узилишида юзага 
келади.
19.
Как отражается увеличение и уменьшение обязательства на счетах 
бухгалтерского учета? Какой это вид счетов бухгалтерского учета?
Majburiyatlar passiv shotga oid bo’lgani uchun, majburiyatlar ko’payganda debet 
kamayadi, kredit ko’payadi.
20. Что такое расходы периода и на какие виды они делятся?
Харажатлар - ҳисобот даврида активларни камайишига ёки мажбуриятларни ошишига 
олиб келувчи ҳисобот даври мобайнидаги иқтисодий нафнинг камайишидир. 
Харажатларга маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар, 
маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ харажатлар, маъмурий ва умумхўжалик харажатлари, 
фоиз ва дивидендларни тўлаш бўйича харажатлар, ижара ҳақларини тўлаш билан боғлиқ 
харажатлар, манфий курс фарқлари ва бошқа харажатлар киради.
Бухгалтерия ҳисобида даромадлар каби, харажатлар ҳам пул маблағлари кўчирилган 
даврда эмас, улар ҳақиқатда юзага келган даврда акс эттирилиши лозим. Шу ўринда, 
маҳсулот ёки товарларни сотиш пайтида улар таннархининг ҳақиқий камайиши акс 
эттирилади, бу эса активларнинг камайишига олиб келади, шунингдек ёритиш, иситиш, 
ижара ҳақи, тўланадиган фоизлар каби харажатлар ҳар бир ҳисобот даврининг охирида 
акс эттирилиши лозим, бу эса мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келади, чунки улар 
учун тўловлар келгуси ҳисобот даврида амалга оширилади.
Маълум бир давр учун корхона фаолияти бўйича молиявий натижаларни аниқлашда 
даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ, яъни фойда ёки зарар аниқланади.
21.
Как закрываются счета доходов? Какой счет бухгалтерского учета для этого 
используется?
Счётларни ёпиш жараёни қуйидагилардан иборат:
- даромадлар счётларини ёпиш;


- харажатлар счётларини ёпиш;
- даромад ва харажат орасидаги фарқни аниқлаш ва фойда ёки зарарни ҳисобот 
даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) счётига ҳисобдан чиқариш;
- дивидендлар ҳисоблашни ва тақсимланмаган фойдадан бошқача фойдаланишни акс 
эттириш;
- тақсимланмаган фойдани жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)га ҳисобдан чиқариш.
Мисол. «Санам» кичик корхонаси ҳисобот даври мобайнида қуйидаги даромадлар ва 
харажатларга эга: тайёр маҳсулот сотишдан даромад – 5 000 минг сўм; асосий воситалар 
чиқарилишидан даромад - 300 минг сўм; ижобий курс фарқлари - 40 минг сўм; сотилган 
маҳсулот таннархи – 3 700 минг сўм; маъмурий харажатлар - 740 минг сўм; манфий курс 
фарқлари - 180 минг сўм. Счётларни ёпиш бўйича қуйидаги ёпиладиган ўтказмалар 
тузилади:
- даромадлар счётларининг ёпилиши:
Д-т 9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» - 5 000 минг сўм
К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 5 000 минг сўм;
Д-т 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 300 минг сўм
К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 300 минг сўм;
Д-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 40 минг сўм
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 40 минг сўм;
22.
Что входит в состав производственной себестоимости?
Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархи маҳсулотни ишлаб 
чиқариш ёки қайта ишлаш (ишлар бажариш, ҳизматлар кўрсатиш) жараёнида 
фойдаланиладиган табиий ресурслар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, қувват, асосий 
фондлар, меҳнат ресурсларининг, шунингдек ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа 
харажатларнинг қиймат баҳосини ифодалайди.
Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот 
(ишлар, ҳизматлар) ишлаб чиқариш билан боғлиқ, ишлаб чиқариш технологияси ва 
ташкил этилиши шартлаган харажатлар киритилади. Улар қуйидагилар:
– материалларга бевосита харажатлар;
– меҳнатга бевосита харажатлар;


– билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш аҳамиятидаги қўшимча 
харажатлар.
Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи 
харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан 
гуруҳларга ажратилади:
- ишлаб чиқаришга моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб 
ташланган ҳолда);
- ишлаб чиқариш ҳусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; 
- ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар 
амортизацияси;
- ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга қуйидагилар тегишли бўлади:
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган 
ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, ҳизматлар кўрсатишда) зарур 
таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар;
- нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-
ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат 
қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида 
фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни 
тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий 
воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати;
- сотиб олинадиган, келгусида ушбу корхонада монтаж қилинадиган ёки қўшимча 
ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
- ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, корхонанинг ички таркибий 
бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли 
бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва ҳизматлар.
Ишлаб чиқариш характерига эга бўлган ишлар ва ҳизматларга маҳсулот тайёрлаш 
бўйича айрим операцияларни бажариш, хом ашё ва материалларга ишлов бериш, 
истеъмол қилинаётган хом ашё ва материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар 
ўтказиш, белгиланган технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, 
асосий ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча харажатлар 2010-«Асосий ишлаб 
чиқариш» счётида акс эттирилади.


23.
Как закрываются счета расходов? Какой счет бухгалтерского учета для этого 
используется?
- харажатлар счётларининг ёпилиши:
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 3 700 минг сўм
К-т 9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» - 3 700 минг сўм;
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 740 минг сўм
К-т 9420-«Маъмурий харажатлар» - 740 минг сўм;
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 180 минг сўм
К-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 180 минг сўм.
24.
Получены в кассу наличные денежные средства от работника, оставшиеся 
после командировки в размере --- тыс.сумов. Какие проводки будут сделаны? 
d-t: 5010
k-t:4220



Download 218.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling