Buxgalteriya yn корхона активлари


Жорий ёки киска муддатли активларга


Download 218.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana24.03.2023
Hajmi218.61 Kb.
#1293469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Accounting

Жорий ёки киска муддатли активларга энг ликвидли маблағлар киради 
(лотинчадан ligvidus — суюқ, оқувчан), чунки улар мажбуриятларни тўлаш 
учун доимо пул маблағларига айланиш циклида бўлади. Улар таркибига 
қуйидагилар киритилади:
– ишлаб чиқариш захиралари – бу ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишлар 
бажариш ва хизматлар кўрсатиш пайтида фойдаланиш учун мўлжалланган 
хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи 
буюмлар, ёкилги, идишлар, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар, инвентар ва 
хужалик жихозлари;
– тугалланмаган ишлаб чиқариш – бу берилган корхонада ишлов бериш 
ва белгиланган синовларнинг барча босқичларидан ўтмаган, бутланмаган, 
шунингдек техника назорати ёки буюртмачи томонидан қабул қилинмаган 
маҳсулот;
тайёр маҳсулот – бу берилган корхонада ишлов берилиши тўлиқ 
тугалланган, стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, 
техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ва тайёр маҳсулот 
омборига топширилган маҳсулот;
пул маблағлари – бу кассадаги нақд пуллар ва талаб қилиб олингунга 
қадар депозитлар, шунингдек ҳисоб-китоб, валюта ва банкнинг бошқа 
ҳисобварақларидаги маблағлар;
қисқа муддатли дебиторлик қарзлари — бу корхона томонидан 
жисмоний ва юридик шахсларга берилган, муддати бир йилдан кам бўлган 
қарзлар;
қисқа муддатли кечиктирилган харажатларбу берилган ҳисобот 
даврида амалга оширилган, лекин келгуси ҳисобот даврида келтириладиган
харажатлар. Бундай харажатларни келтириш муддати бир йилдан ошмайди. 


2. Majburiyatlarning ortishi kreditda, majburiyatlarning kamayishi esa 
debitda beriladi. Chunki bu passiv shotlar.
3.
DT - 4890
KT – 5110
4. Даромадлар 
- 
ҳисобот даврида активларни ошишига ёки 
мажбуриятларни камайишига олиб келувчи иқтисодий нафларнинг 
ошишидир.
Даромадларга маҳсулот (ишлар ва хизматлар)ни, товарларни ёки бошқа 
активларни сотишдан тушум, олинадиган фоиз ва дивидендлар, ижара 
тўлови, валюта ҳисобварақлари бўйича мусбат курс фарқлари, 
қайтарилмайдиган молиявий ёрдам ва бошқалар киради.
Бухгалтерия ҳисобида даромадлар пул маблағлари ўтказилган пайтда эмас, 
балки ҳақиқатдан ҳам уларга эришилган даврда тан олиниши (акс 
эттирилиши) лозим. Шу ўринда, агар корхонага харидорлардан олдиндан 
тўлов келиб тушса, шу пайт мажбуриятлар пайдо бўлади, товар ортилган, 
яъни даромад тан олинган пайтда эса, ушбу мажбуриятлар камаяди. Агар 
корхона пул олмасдан туриб товарни юклаб жўнатса, товарни юклаб 
жўнатиш пайтида харидорларни корхона олдида дебиторлик қарзи вужудга 
келади, яъни активлар ошади.
5. Xarajatlarning ortishi bu hisobot davrida aktivlarning kamayishi, yoki 
majburiyatlarning oshishi. 
Xarajatlarning kamayishi esa aktivlarning ko’payishi va majburiyatlar 
kamayishi.
6. Ikkita provodka bilan ko'rsatilishi kerak ekan. 
1) D-t > 2010
K-t > 6910
2) D-t > 6910
K-t > 5110
7. Харажатлар - ҳисобот даврида активларни камайишига ёки 
мажбуриятларни ошишига олиб келувчи ҳисобот даври мобайнидаги 
иқтисодий нафнинг камайишидир. Харажатларга маҳсулот (ишлар, 
хизматлар)ни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар, маҳсулотларни 
сотиш билан боғлиқ харажатлар, маъмурий ва умумхўжалик 
харажатлари, фоиз ва дивидендларни тўлаш бўйича харажатлар, 


ижара ҳақларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, манфий курс 
фарқлари ва бошқа харажатлар киради.
Бухгалтерия ҳисобида даромадлар каби, харажатлар ҳам пул 
маблағлари кўчирилган даврда эмас, улар ҳақиқатда юзага келган 
даврда акс эттирилиши лозим. Шу ўринда, маҳсулот ёки товарларни 
сотиш пайтида улар таннархининг ҳақиқий камайиши акс эттирилади, 
бу эса активларнинг камайишига олиб келади, шунингдек ёритиш, 
иситиш, ижара ҳақи, тўланадиган фоизлар каби харажатлар ҳар бир 
ҳисобот даврининг охирида акс эттирилиши лозим, бу эса 
мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келади, чунки улар учун тўловлар 
келгуси ҳисобот даврида амалга оширилади.
Маълум бир давр учун корхона фаолияти бўйича молиявий 
натижаларни аниқлашда даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ, яъни 
фойда ёки зарар аниқланади.
8. Foydaning ortishi bu hisobot davrida aktivlarning oshishi, yoki 
majburiyatlarning kamayishishi. 
Foydaningning kamayishi esa aktivlarning kamayishi va majburiyatlar 
ko’payishi.
9. Бухгалтерия баланси – пул баҳосида ифодаланган ва муайян санага 
тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши ҳамда уни 
шакллантириш манбалари бўйича иқтисодий гуруҳлаштириш ва 
умумлаштириш усулидир.
Баланс ўз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-
мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап қисм “актив” 
деб номланади, ўнг қисм мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс 
эттиради ва “пассив” дейилади. Демак, баланснинг чап ва ўнг қисмларида 
бир нарса, яъни корхонанинг мол-мулки, аммо турли гуруҳланишларда акс 
эттирилади. Мол-мулкнинг ҳар бир тури корхонага бирор-бир манба 
ҳисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммаси 
пассивнинг умумий суммасига тенг бўлиши керак. Баланс 2 асосий кисмдан 
иборат. Актив ва пассив. Баланс тенглигини қуйидаги тенглама кўринишида 
тасаввур этиш мумкин:

Download 218.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling