Политика безопасности в oc unix


Download 234.32 Kb.
bet1/6
Sana16.01.2023
Hajmi234.32 Kb.
#1095571
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-Маъруза - Муаллифлик хукуклари

4-Маъруза. Интелектуал мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари ҳимояси

Муаллифлик ҳуқуқлари асосий тушунчалари

  • Муаллифлик ҳуқуқлари халқаро ҳамда миллий қонунчилик даражасида ҳимояланади. Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги замон талабига жавоб берадиган қонунга эга.
  • Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси конституцияси нормалари, Фуқаролик кодекси, «Муаллифлик Ҳуқуқи Ва Турдош Ҳуқуқлар Тўғрисида»ги ва «ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА» ги қонунлар, ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИ БИЛАН ҲИМОЯЛАНАДИ.
  • Компютер дастурлари "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муаллифлик ҳуқуқи объектларига тааллуқлидир. Компютер дастури " Моддий воситада сақланган, фойдаланиш инструкция билан таъминланган командалар ва маълумотларнинг тартибланган кетма-кетлигидан иборат бўлиб компютер ёрдамида маълум натижани олишдир " деб белгиланган.
  •  "Компютер дастурлари адабий асарлар сифатида ҳимояланган ва бундай ҳимоя ҳар қандай тилда ва ҳар қандай шаклда, жумладан, манба коди ва объектлар коди билан ифодаланиши мумкин бўлган дастурларни ва операцион тизимларни ўз ичига олган ҳар қандай дастурларга тааллуқлидир“

6-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар

  • барча турдаги ЭҲМ учун дастурлар, шу жумладан ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда, чунончи бошланғич матн ҳамда объект кодида ифодаланиши мумкин бўлган амалий дастурлар ва операцион тизимлари;

  • ЭҲМ учун яратилган дастур муаллифлик ҳуқуқи унинг яратилиши муносабати билан келиб чиқади ва "муаллифлик ҳуқуқининг келиб чиқиши ва амалга оширилиши учун бирон-бир расмийлаштиришга эҳтиёж йўқ"
  • Бу ерда, ишлаб чиқувчилар компьютер дастурида муаллифлик ҳуқуқини тан олиш ва амалга ошириш учун қонунни мажбурий рўйхатга олишни талаб қилмаслиги кераклигига эътибор қаратишлари керак.

Download 234.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling