Операцион тизимлари


Download 1.11 Mb.
bet1/8
Sana28.02.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1236331
  1   2   3   4   5   6   7   8

ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАРИ

  • Режа
  • 1. Умумий операцион тизимлар. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари, операцион тизимларларнинг тарихи.
  • 2. Операцион тизимларни танлаш ва ўрнатиш.
  • 3. Операцион тизимларнинг имкониятлари.
  •  

Операцион тизим(ОТ) нима?

  • Операцион тизималар (ОТ) фойдаланувчи ва компьютер орасида мулоқотни амалга оширувчи махсус дастурлардир. У тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклар устида амаллар бажариш ҳамда компьютернинг бошқа қурилмалари ишларини бошқаради.
  • Компьютер ишга туширилганда, одатда, унинг қурилмалари билан бир қаторда махсус дастур ишга тушади. Мазкур дастур фойдаланувчи билан компьютер орасидаги қулай интерфейсли мулоқотни таъминлайди ва у операцион тизим (қисқача ОТ) деб юритилади.
  • Одатда, операцион тизим ташқи хотира — дискда жойлашади ва шунинг учун диск операцион системаси (қисқача DOS) деб юритилади.

Операцион система фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатади, бошқа дастурларни бажаришга йўллайди, компьютернинг ресурсларини (тезкор хотира, дискдаги жойлар ва ҳоказо) тақсимлайди. У фойдаланувчига дастурларни ишга тушириш, турли маълумотларни уларга боғлаш ва олиш, дастур ишини бошқариш, компьютер ва уларга бирлаштирилган қурилма параметрларини ўзгартириш, ресурсларни қайта тақсимлаш имкониятини беради. Содда қилиб айтганда, шахсий компьютерда ишлаш — операцион система билан мулоқот демакдир.

  • Операцион система фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатади, бошқа дастурларни бажаришга йўллайди, компьютернинг ресурсларини (тезкор хотира, дискдаги жойлар ва ҳоказо) тақсимлайди. У фойдаланувчига дастурларни ишга тушириш, турли маълумотларни уларга боғлаш ва олиш, дастур ишини бошқариш, компьютер ва уларга бирлаштирилган қурилма параметрларини ўзгартириш, ресурсларни қайта тақсимлаш имкониятини беради. Содда қилиб айтганда, шахсий компьютерда ишлаш — операцион система билан мулоқот демакдир.

Шахсий компьютерлар учун биринчи операцион система CP/M (Control Programm for Microcompyuters) деб номланиб, у 1973-йилда Digital Research компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Операцион системалар жуда кўп бўлиб, уларга қуйидагилари мисол қилиш мумкин: MS DOS, PRO DOS, OS/2, FreeBSD, MICROSOFT WINDOWS, UNIX, LINUX, MAC OS.


Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling