- Биринчи ишлаб чиқарилган операцион системалар ҳар бир компьютер платформаси учун алоҳида ёзилар эди. Бир компьютер учун ёзилган операцион система кодларини бошқа компьютер платформасига ўтказиш жуда кўп вақт ва меҳнат талаб қиладиган иш ҳисобланарди.
- Мана шу камчиликни бартараф этиш йўлида 1965-йилдан бошлаб Bell Telephone Laboratories, General Electric Company ва Массачусетс технология институти юзлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсата оладиган Multics (Multi-user Timesharing Interactive Computing System — кўп фойдаланувчили мулоқотли ҳисоблаш системаси вақтини тармоқлаш) операцион системасини ишлаб чиқишга киришилди.
1969-йилда Bell Telephone Laboratories лойиҳадан чиқиб кетгач бу иш амалга ошмади. Лекин Белл лабораторияси ходимлари Денис Ритчи ва Кен Томпсонлар ишлашни давом эттиришди ва 1971-йилда кодлари тўлиқ ассемблерда ёзилган, Мултиcсга оҳангдош, UNIX (ўқилиши: Юникс) номли операцион системасини ишлаб чиқишди. - 1969-йилда Bell Telephone Laboratories лойиҳадан чиқиб кетгач бу иш амалга ошмади. Лекин Белл лабораторияси ходимлари Денис Ритчи ва Кен Томпсонлар ишлашни давом эттиришди ва 1971-йилда кодлари тўлиқ ассемблерда ёзилган, Мултиcсга оҳангдош, UNIX (ўқилиши: Юникс) номли операцион системасини ишлаб чиқишди.
- 1974-йилда эълон қилинган UNIX операцион системаси дунё дастурчилари тан олган жуда кучли операцион системалардан бири ҳисобланди.
- UNIX биринчи кўчириб ўтказиш мумкин бўлган операцион система эди. Унинг ишлаб чиқарилган барча нақлларига ўзгар- тиришлар киритиш осон эди.
ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ - - бу махсус бир дастур. Бу дастур асосий вазифаси - компьютер ишини бошқариш, компьютер ва фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатиш, ташқи қурилмалар ишлаш ҳолатларини созлаш ва улар билан мулоқотни ўрнатиш, ҳар хил дастурларни ишга тушириш ва улар ишлаш ҳолатларини таъминлаш. Операцион тизимлардан энг таниқлилари бу Microsoft фирмасининг MS-DOS ва Windows дастурлари, Apple фирмасининг Macintosh дастури, Unix ва Linux дастурлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |