ОПЕРАЦИОН СИСТЕМАЛАРНИНГ ХАРАКТЕРЛИ ТОМОНЛАРИ: - маълумотларни хотирада сақлашни ташкил этиш воситаси — файл системасидан фойдаланиш;
- имкониятлари турлича чегараланган кўп фойдаланувчилик жиҳатининг мавжудлиги;
- вақтни тақсимлаш асосидаги кўп масалалилик.
Ҳар қандай операцион система, асосан, қуйидаги 3 та вазифани бажаради: - қурилмаларни (принтер, клавиатура, диск юритувчи ва бошқалар) бошқариш;
- дастурларни бошқариш (юклаш, бажариш ва бошқалар);
- буйруқлар ва кўрсатмаларни бажариш.
ОТ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. - Биринчи давр (1945-1955 йиллар).
- Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарлз Бебич томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайёрлаш бўйича зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
- Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Фортран ва бошқ) дан биринчи компилятор версиялари юзага келди, 1954 й эса IBM-701 учун Ассемблер ишлаб чиқилди.
ИККИНЧИ ДАВР (1955-1965 ЙИЛЛАР) - биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори нарҳи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан белгиланди.
- 50-йил ўрталарига келиб, ҳаммага маълумки янги техник база-ярим ўтказгич элементларни юзага келиши билан, ҳисоблаш техникаси ривожланишида янги давр бошланди.
- Айнан шу даврда ҳисоблаш техникаси билан ишлайдиган мутахасислар-дастурчилар, операторлар, эксплуатациячилар ва ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқарувчиларга ажралдилар.
Биринчи пакетли ишлов бериш тизимлари юзага келди, бу тизимларда дастурларни ишга тушириш кетма-кетлигини автоматлаштирилди ва шу билан бирга процессор юкланиш коэффициенти ошди. Пакетли ишлов бериш тизимларини замонавий ОТ ларининг биринчи вариантлари дейиш мумкин, чунки улар ҳисоблаш тизимини бошқаришга мўлжалланган биринчи тизимли дастурлар эди. - Биринчи пакетли ишлов бериш тизимлари юзага келди, бу тизимларда дастурларни ишга тушириш кетма-кетлигини автоматлаштирилди ва шу билан бирга процессор юкланиш коэффициенти ошди. Пакетли ишлов бериш тизимларини замонавий ОТ ларининг биринчи вариантлари дейиш мумкин, чунки улар ҳисоблаш тизимини бошқаришга мўлжалланган биринчи тизимли дастурлар эди.
- Пакетли ишлов бериш тизимларини амалга оширишда, тўсиқларни бошқариш форматллашган тили ишлаб чиқилди, унинг ёрдамида дастурчи тизимга ва операторга ҳисоблаш машинасида қайси ишни бажармоқчи эканлиги ҳақида маълумот беради. Бир нечта топшириқлар мажмуаси, қоида бўйича перфокарталар “колода”си кўринишида бўлиб топшириқлар пакети номини олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |