7-мавзу учун назорат саволлари.
Мажбурият ва мажбурият ҳуқуқи тушунчалари.
Мажбурият турлари ва мазмуни.
Мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари.
4.Мажбуриятнинг тарафлари. Улушли ва шерик мажбуриятлар.
5.Мажбуриятда қатнашувчи тарафларнинг кўпчилик бўлиши.
6.Мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши.
7.Регресс (қайтарма) мажбурият.
8.Мажбуриятларни бажариш тушунчаси ва аҳамияти.
9.Мажбуриятларни бажариш тамойиллари.
10.Мажбуриятни бажарувчи субъектлар (шахслар).
11.Мажбуриятни бажариш предмети, муддати, жойи ва усуллари.
12.Пул мажбуриятларининг валютаси. Муқобил мажбуриятлар
13.Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш тушунчаси ва аҳамияти.
14.Мажбуриятларни таъминлаш усуллари:
а) неустойка ва унинг шакллари;
б) гаров ва унинг турлари;
в) ушлаб қолиш;
г) кафиллик;
д) кафолат;
е) закалат.
ГЛОССАРИЙЛАР.
Виндикацион даъво - мулкни бировнинг қонунсиз эгаллашидан талаб қилиб олиш.
Негатор даъво - мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбўзарликлардан ҳимоя қилиш.
Мажбуриятларни бажариш - қарздор томонидан кредитор талабига мувофиқ муайян бир ҳаракатнинг қилиниши ёки ҳаракатдан сақланиши тушунилади.
Мажбуриятларнинг аниқ бажарилиши - шартномада кўрсатилган ҳаракатнинг айнан ўзи бажарилишининг, топширилиши лозим бўлган нарсанинг (маҳсулотнинг) асл ҳолатида топширилишини билдиради.
Шартномавий жавобгарлик. Бу жавобгарлик шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўзилганлиги ҳолларида юзага келади ҳамда шартномага асосланган мажбурият бўзилганлиги учун қўлланиладиган ҳуқуқий чора сифатида кўрилади.
Ношартномавий жавобгарлик шартномадан ташқари мажбуриятлар бўзилиши оқибатида келиб чиқадиган жавобгарлик ҳисобланади. Шартномавий жавобгарлик билан ношартномавий жавобгарликни бир-биридан ажратиш муҳим юридик аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |