К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Маъруза № 6: Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар. Хусусий мулк


Download 92.51 Kb.
bet25/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

Маъруза № 6: Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар. Хусусий мулк.


Маъруза мақсади ва вазифалари: талабаларга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, хусусий мулк хусусида билим олишига хизмат қилади. Республикамизда мулк ислоҳотларининг зарурати, мулкий плюрализм борасида билимлар олишига ёрдам бериш. Амалий масалалар ва аргументлар келтириш оркали конунларнинг амалиётда кандай ишлашини тушунтириш. Талабаларни муқобил фикр-мулоҳазалари бўйича тегишли юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда танқидий мушоҳада юритишга ўргатиш.


Маърузада эътибор бериладиган асосий масалалар:



  • Мулкий муносабатлар – жамиятдаги бойликларни ўзлаштириш хусусидаги иқтисодий муносабатлар.

  • Мулк ҳуқуқи– шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. (ФКнинг 164-моддаси).

  • Мулкни эгаллаш ҳуқуқи– мулкни қўлда ёки унга нисбатан ўз ҳуқуқларини амалга оширишга имкон берувчи бирор жойда сақлаб туриш.

  • Мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи – мулкнинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш, мулкдан иқтисодий маънода фойда кўриш.

  • Мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи – мулкнинг юридик тақдирини белгилаш, яъни мулк юзасидан бошқа шахслар билан бўладиган ҳуқуқий муносабатни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳуқуқ.

  • Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари – мулк ҳуқуқининг олиниши ёки йўқотилиши билан боғлиқ бўлган юридик фактлар назарда тутилади, яъни муайян ҳуқуқий ҳужжат, шахсга боғлиқ бўлмаган воқеа ва ҳодисалар орқали мулкка бўлган ҳуқуқ вужудга келади, ўзгаради ва бекор бўлади. (ФКнинг 182-189-моддалари).

  • Национализация – фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказиш. (ФКнинг 202-моддаси).

  • Реквизициятабиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ, мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши. (ФКнинг 203-моддаси).

  • Мусодара – қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши. (ФКнинг 204-моддаси).

  • Хусусий мулк ҳуқуқи – шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи. (ФКнинг 207-моддаси, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24.09.2012 йилдаги ЎРҚ-336-сон, кучга кириш санаси 25.09.2012).


  • Download 92.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling