К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Фуқаролик ҳуқуқида муддатларнинг тушунчаси ва аҳамияти.Муддатларни аниқлаш


Download 92.51 Kb.
bet22/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

1.Фуқаролик ҳуқуқида муддатларнинг тушунчаси ва аҳамияти.Муддатларни аниқлаш.

Мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солишда муддаг ФК ва бошқа қонунлар, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, битимлар ёки суд фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тугатилишини боғлайдиган юридик факглардан бири сифатида муҳим ўрин тутади19.


Фуқаролик ҳуқуқида аниқ белгиланган вақтга муддат деб айтилади. Муддатнипг ўтиши юридик факт ҳисобланади, чунки унинг ўтказиб юборилиши натижасида, қонунда назарда тутилган ҳолларда, муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади, бирон-бир ҳуқуқ ва мажбурият олинади, ўзгартирилади ёки йўқотилади.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда муддатларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вактида тадбиқ этилиши бу муносабатларда қатнаашувчиларнинг ҳуқуқларини қўриқлашда, қонунчиликни гаъминлашда, ташкилотлар ўртасида муносабатларда эса ҳўжалик ҳисобини мустаҳкамлашда, корхоналарнинг нормал ишлашида, топшириқларни ўз вақтида бажаришда, муҳими, шартнома интизомига амал қилишда катта роль ўйнайди.
Фукаролик ҳуқуқида учрайдиган жуда кўплаб муддатлар бир неча асосларга кўра турларга бўлинади. Муддатлар муддатнинг ким томонидан тайинланишига кўра, ҳуқуқий оқибатига кўра, аниқланиш тавсифига кўра ва бошқа бир қатор асосларга кўра турларга бўлинади;
Кўпчилик олимларнинг фикрича, муддатлар қайси ҳуқуқ субъекти томонидан тайинланишига кўра, қуйидагиларга бўлинади:
1. Қонуний муддатлар;
2. Шартномали муддатлар;
3. Суд томонидан белгиланадиган муддатлар.
Муддатларнинг бундай асосга кўра бўлиниши,муддатни вужудга келтирувчи асос билан тавсифланади. Муддатларни вужудга келтирувчи, яъни белгиловчи ва ўзгаргирувчи ҳолатлар тегишли ҳужжатларда ифодаланади (Масалан, қонун, шартнома ёки суднинг ҳал қилув қарорида).
Қонуний муддатлар. Қонунларда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланадиган фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ва бекор қилинадиган вақт ёки давр оралиғи қонуний муддатлар сифатида тушунилади. Қонуиий муддатлар ҳуқуқий муносабат иштирокчилари томонидан ўзгартирилиши, камайтирилиши ёки узайтирилиши мумкин эмас. Фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланадиган деярли барча муддатлар императив (катъий) характерга эгадир. Агар қонуннинг ўзида тўғридан-тўғри тарафларга бошқача ҳолатлар белгиланган бўлмаса. Масалан, ФКнинг 22-моддасига мувофиқ фуқаролик муомала лаёқати 18 ёшдан бошланади. Лекин, ФК 16 ёшга тўлган фуқарони ҳам тўла муомалага лаёқатли деб топиш ҳолларини мустаҳкамлайди (ФКнинг 28-моддаси).

Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling