К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa
Download 92.51 Kb.
|
fuqarolik huquqi qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вакиллик
- Ишончнома
- Даъво муддати
- Мустакил тайёргарлик (семинар) учун саволлар
фьючерс битимлари – товарларга доир стандарт контрактларнинг олди-сотди битимларидир. Фьючерс битимидаги “стандарт” тушунчаси фақат биржада белгиланган шартларга амал қилувчи битимлар билан савдо қилиш мумкинлиги (котракт ҳажми, етказиб бериш санаси, баҳоси ва бошқалар) билан боғлиқдир. Уларни келгусида ижро этиш мажбуриятини олган ҳолда тузилади. Бу битимлар бўйича товарлар, хом-ашёлар, қимматли қоғозлар шартномада кўрсатилган баҳода (товар қабул қилинаётганда унинг нархи ўзгарса ҳам шартномадаги баҳо императив характерга эга бўлади ва ўзгармайди), фақат муайян вақтдан сўнг ижро этилиш шарти билан сотилади. Фьючерс битимлари одатда товар хом-ашё биржалари ва фонд биржаларида тузилади. (Ўзбекистон Республикасининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун)
опцион битимлар (лотинча optio – танлаш деган маънони англатади) товарларни ёки товарлар етказиб бериш контрактларини белгиланган нарх бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларига доир олди-сотди битимлари ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикасининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун) Вакиллик – бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши. (ФКнинг 129-моддаси) Ваколат – вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ. Ишончнома – ишонч билдирувчи томонидан ишончли вакилга учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун бериладиган ёзма ваколат. (ФКнинг 134-моддаси) Муддат – фуқаролик ҳуқуқида аниқ белгиланган вақт. Даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўладиган муддат. (ФКнинг 149-моддаси) Даъво муддатининг ўта бошлаши –шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кун. (ФКнинг 154-моддаси). Мустакил тайёргарлик (семинар) учун саволлар: Битим тушунчаси ва турлари, битимнинг бошқа юридик фактлардан фарқи ҳамда шакллари. Битимларнинг ҳақиқий саналиш шартлари. Ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган ва низоли битимлар. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар (реституция тушунчаси ва унинг қўлланиш шартлари). Вакиллик тушунчаси, қўлланиш соҳаси ва аҳамияти. Ваколат, унинг турлари. Ишончнома. Ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар тушунчаси ва аҳамияти. Муддатларни ҳисоблаш. Муддатларнинг турлари (классификацияси). Даъво муддати тушунчаси ва аҳамияти, унинг бошқа муддатлардан фарқи. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар: такомиллаштириш масалалари. Download 92.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling