К. Г. Развитие инновационно-ориентированных кластерных структур. / Дис канд экон наук. М., 2014. С. 43. Войнаренко М. П. Кластеры в институциональной экономике. Монография
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлиллар ва натижалар.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни олиб боришда анализ ва синтез усуллари, эмпи- рик таҳлил натижаларидан, тизимли ва мажмуа- вий ёндашув, таҳлил учун статистик усуллардан фойдаланилган. Таҳлиллар ва натижалар. Илмий-инно- вацион кластерлардан фойдаланишнинг мамла- кат томонидан бошқарилишининг бир қанча моделларини кўриб ўтамиз. Европа Иттифоқида энг муваффақиятли ривожланишга мисоллар – кичик мамлакатлар ичида – Австрия (айниқса, Юқори Австрия ерида кластер ташаббуси, бу ер- да “кластер” атамаси минтақа нуфузини яхши- лаш ва маҳаллий корхоналарга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун “бренд” сифатида самарали фойдаланилади), Буюк Британия (Шотландия), Испания (Каиало- ния), Германия (Шимолий Рейн-Вестфалия), Марказий-шарқий Европа мамлакатлари ичида Словенияда кластер ташаббусларини ривожлан- тиришда давлат-хусусий шериклик энг самара- ли амал қилди. Хусусан, 2008 йилда Словения ҳукумати томонидан мақсадли молиялаш учун танлов асосида 11 та кластер ташаббуси танлаб олинди, улар ичида учта кластерни энг ривож- ланган кластерлар дейиш мумкин, булар: авто- мобиль, ускунасозлик ва транспорт-логистик [14]. Чет эл амалиётида Тулуза ва Аризон аэро- космик саноат оптик ишлаб чиқариш кластерла- ри ўзини ўзи кластер асосида самарали ташкил этишга яққол мисол бўлади. Улар ҳар бир клас- терда тахминан 35000 та қўшимча иш ўрни таш- кил этиш ҳамда маҳсулот сифатини рақобатбар- дошликнинг юқори даражасига олиб чиқиш им- конини беради, бунинг натижасида 15 йил ичи- да сотувлар ҳажми 3,4 марта ошди [15]. Буюк Британияда ҳукумат инновацион кластерларни молиялаш фондини ташкил этиш учун 30 млн. доллар ажратди ва Эдинбург, Окс- форд ва Жанубий-Шарқий Англия атрофидаги ҳудудларни биотехнологик фирмаларни жой- лаштириш учун асосий минтақалар сифатида белгилади. Норвегияда ҳукумат “Денгиз хўжа- лиги” кластерида фирмалар ўртасидаги ҳамкор- ликни рағбатлантиради. Данияда рақобатбар- дошлик доирасида умуммилий даражадаги 16 та ва минтақавий даражадаги 13 та кластер ажратилди. Уларнинг ҳар бири учун кластерлар таркибига кирувчи фирмалар билан турли дара- жалардаги ҳокимиятлар ўртасидаги мулоқот жараёнида муайян қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди. Австрияда ҳам миллий иннова- цион-тадқиқот дастури (TIP) ишлаб чиқилган бўлиб, тадқиқот институтлари билан саноат сектори ўртасидаги алоқаларни ривожланти- риш сиёсати, инновацион дастурлардаги тар- тибга солувчи тўсиқларни камайтириш, клас- терларни ихтисослаштириш ва рақобатбардош- лик марказларини шакллантириш унинг муҳим омили бўлди [16]. Финляндияда фаол давлат саноат сиёсати- нинг амалга оширилиши доирасида бозорда иш- лаб турган ресурсга йўналтирилган ўрмон клас- терига муқобил вариант сифатида ахборот ва телекоммуникация технологиялари кластери шакллантирилди. Лекин кластер маҳсулоти- нинг катта қисми охирги йилларда жаҳон кор- поратив рейтингларининг чўққисига чиққан биргина Nokia компанияси томонидан ишлаб чиқарилади, ушбу кластер доирасида ташкил этилган тизимлар – таълим, инновацион, ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришлар ва хизматлар тармо- ғи мустақил аҳамиятга эга бўлиб, барқарор ра- Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling