К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Инновацион фаолият инфратузилмасининг таркиби
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2.1-расм. Технологик паркнинг тузилиши.
4.2. Инновацион фаолият инфратузилмасининг таркиби
Мамлакатимиз иқтисодиётини янада тараққий эттиришда, юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашида ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлашда инновациялар муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган давлатларда илм-фан ёруғлик тезлигида илғорлашиб бормоқда. Самарали илмий тадқиқотлар натижасида яратилган технология инсоният ҳаётини буткул ўзгартирмоқда. Бундай жараённи тушунган мамлакатлар илм-фанни юқори чўққига олиб чиқиш учун бор куч ва ресурсларни сарфлашаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон ҳам ушбу оқимга қўшилиб, муносиб ўринни эгаллашга ҳаракат қиляпти. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизнинг социал-иқтисодий ривожланишида фаннинг ролини кучайтиришга ва илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм жадал фаоллашмоқда. Сўнгги йилларда технопарклар (ТП), инновацион-технологик марказлар (ИТМ), инновацион-ишлаб чиқариш комплекслари (ИИК), кластерлар, старп корхоналар ва бошқалар ривож топмоқда. Илмий-технологик марказ −бу бир ерга зич жойлашган комплекс бўлиб, умумий кўринишда илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, саноат корхоналари ва кичик фирмаларни ўз ичига олиши мумкин. Илмий ғояларни ишлаб чиқиш ва уни кейинчалик материаллаштиришда янги ташкилий тузилмалар: инновацион марказлар катта роль ўйнайди. Инновацион марказлар таркиби қуйидагилардан иборат: технологик парклар (илмий, ишлаб чиқариш, инновацион, бизнес-парк ва ҳоказо); технополислар; фан ва технологиялар минтақалари; инновациялар инкубаторлари. Технопарк дирекцияси Венчурли молиялаштиришфирмалари Кичик корхоналар Экспертлар кенгаши Тадқиқот қилиш лабораториялари, тажрибали ишлаб чиқариш Жамоавий фойдаланиш бўлинмалари Консалтинг компаниялари 4.2.1-расм. Технологик паркнинг тузилиши. Технологик парк иерархик тузилмасини қуриш асосида модулли тамойил ётади. Уни қуришда фойдаланиладиган биринчи элемент инкубатордир. Технологик парк ҳар бири инновацион хизматларнинг ихтисослаштирилган мажмуасини тақдим этувчи марказларнинг йиғиндисидан иборатдир. Технополис – бу технопарклар, инкубаторлар йиғиндиси ва шаҳар ҳаётини таъминловчи турли- туман тузилмаларнинг мажмуасидир. Фан ва технологиялар минтақаси ўз ичига технополислар, технопарклар ва инкубаторларни ҳамда илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватловчи шохланиб кетган инфратузилмани олиши мумкин. Технополислар ўзлари жойлашган минтақаларни ривожланишига шакллантирувчи таъсир кўрсатадилар ва қуйидагиларга ёрдам берадилар: инновацион фаолликни ошириш; инновацион инфратузилмани шакллантириш; янгиликларни тижоратлашувини жадаллаштириш; саноатни таркибий қайта қуриш; янги иш жойларини ташкил қилиш; инновацион фаолият механизмларини такомиллаштириш, инновацион соҳани инстутуциялаштириш (қандайдир янги ижтимоийинститутларни таъсис этиш); саноатни ривожланишининг кўп илм талаб қилишини кучайтириш; иқтисодиётнинг инновацион қобилиятини такомиллаштириш. Технопраклар яратишнинг асосий мақсади яратилаётган технологиялардан самаралироқ фойдаланиш мақсадида илмий муассасалар, саноат ва бизнес ўртасида ҳамкорликни рағбатлантиришдир. Технологик паркнинг асосий функцияси кичик корхоналарни инкубациялаш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар (қоидага кўра, кичик ва ўрта инновацион корхоналар) учун бинолар тақдим этиш ҳисобланади. Кўпинча технологик паркка асосланадиган фирмаларга, шунингдек, бизнесга хизмат кўрсатиш (музокара ўтказиш учун инфратузилма, алоқа, интернетга уланиш, бухгалтерия хизматлари), молиялаштириш манбалари излаб топиш ва маҳсулотни бозорга чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилади. Технологик парк, оддий қилиб айтганда, инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ва инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга хизмат қилади. У юридик шахс сифатида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат рўйхатидан ўтказилади. Технологик паркларни бошқаришда давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар асосий ролни ўйнайдилар. Улар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб- қувватлашнинг йирик кўламли дастурларини ишлаб чиқади, янги технологияларни ривожлантиришни рағбатлантиради, фан ва саноатни кооперациялашишнинг ёрдам кўрсатади. Давлат молиявий ва қонунчилик ёрдамидан ташқари мижоз фирмалар ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган корхоналарга ҳар хил квоталар ва субсидияларни тақдим этишади. Маҳаллий ҳокимиятлар инновацион лойиҳа устида ишлаш ва унинг асосида кичик кўп илм истеъмол қиладиган фирмаларни ташкил этишга мутахассисларни жалб қилишга кўмаклашувчи шароитларни тақдим этадилар. Технологик паркларни бошқариш учта асосий йўналиш: қонунчилик, молиялаштириш ва ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилади. Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси 4.2.2-расмда кўрсатилган. Илмий марказлар Тадбиркорлар Технопарк: билимлар ва кашфиётларни технологияларга айлантириш; технологияларни тижорат маҳсулотига айлантириш; технологияларни ИЛ сектори орқали саноатга топшириш; кўп илм истеъмол қилувчи фирмаларни шакллантириш; тадбиркорларни тайёрлаш. Университетлар Молия институтлари Саноат
Ҳокимиятнинг маҳаллий ва минтақавий идоралари Бошқа тузилмалар (бошқарувнинг марказий идоралари, жамоаташкилотлари ва ҳоказолар) Минтақа, шаҳар, туман
Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling