К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари


Download 3.15 Mb.
bet13/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

3.3. Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари
Инновацион иқтисодиётнинг илмий услубларини баён қилиш­да инновацион тадбиркорлик уни ривожлантириш ва қўллаб-қув­ват­­лаш муҳим ҳисобланади. Бундай фаолият асосан инновацияни яратувчи инсонларнинг фаолиятидан ташкил топади. Инновацион иқти­содиётда инновацион инфратузилма тадбиркорлиги дейил­ган­да, шундай тузилма тушуниладики, бунда инноваторлар ва тадбир­кор­ларнинг инновацион фаолиятини самарали ва рационал ташкил этиш учун шароит яратувчи ташкилот тузилмалари (уюшмалар, мар­каз­лар ва ҳоказолар) фаолиятидан иборат бўлади.

Бундай тузилмаларда инновацион ишбилармонлик ва тадбир­кор­лик бош мақсад бўлиб, шу асосда инновацион инфра­тузил­ма­лар­нинг самарали фаолияти йўлга қўйилади. Бугунги кунда ин­но­вацион тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда ин­но­ва­цион инфратузилманинг асосий фаолият белгилари ўзига хос фарқли жиҳатлари ҳамда фаолиятни амалга оширувчи тур­лари­ни моҳиятини очиб бериш мақсадга мувофиқдир.


Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Фаолия йўналишлари бўйича:
  • институционал;


  • бозор;

  • ижтимоий (социал);

  • ташкилий;


  • коммуникацион;


  • эксперт консалтингли.


2. Қайси ресурслардан фойдаланиш даражаси бўйича:


    • ишлаб чиқариш технологик;


    • молиявий;


    • ахборотли;


    • кадрлар тайёрлаш.


3. Инфратузилма бўғинлари (звенолари) бўйича:


    • таълим;

    • технополисли;

    • инновацион кластерли.


4. Инфратузилма объектларининг типлари бўйича:


  • чизиқли (ахборот алоқалари бўйича);


  • аниқ йўналтирилганлик даражасига қараб (лаборатория по­ли­­гонлари, олий ўқув юртлари бўйича).


5. Иқтисодиёт субъектлари даражаси бўйича:


    • халқаро даражадаги;


    • мамлакат (тармоқ, регион);


    • иқтисодий зоналар бўйича;


    • маъмурий территориал комплекслар бўйича;


    • саноат тугунлари бўйича;


    • саноат бирлашмалари (корхоналари).


6. Иқтисодиётдаги муҳит даражаси бўйича:


    • макромуҳитдаги;


    • мизомуҳитдаги;


    • микромуҳитдаги.


7. Аҳолининг истеъмол талабини қондириш даражаси бўйича:


    • маълум кичик жойларда аҳолининг кундалик турмуш тар­­­зига хизмат қилувчилар;


    • маълумот олишлиги бўйича;


    • овқатланиши (умумий);


    • бола тарбияси;


    • даволаниши;


    • дам олиш ва бошқалар.


8. Ижтимоий инфратузилмаси бўйича:


    • меҳнат қиладиганлар;


    • социал сиёсий жиҳатлари бўйича;


    • социал маданий жиҳатлари бўйича;


    • маиший инфратузилмалар;


    • табиий муҳитни ҳимоя инфратузилмалари бўйича;


    • инсонлар соғлиги бўйича.


Инновацион иқтисодиётни самарали инновацион фаолият асо­сида ташкил этиш ва инновацион инфратузилмани шакл­лан­тириш инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувват­лашнинг тизимли амалга ошириб борилишини тақозо этади.




Таянч иборалар
Иқтисодиёт, инновация, технология, салоҳият, инновацион сало­ҳият, инновацион ишланмалар, технологиялар трансфери, тад­бир­кор­лик, инновацион тадбиркорлик, интеллектуал мулк, тажриба мар­казлари.


Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling